FATTOHHON.COM

« Все новости

“ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА ИНСОН МАНФААТЛАРИ ЙИЛИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН! 26.04.2017 02:50

 PCFI9310

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!”мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

YIQS4748

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.

SOHL9130

Ушбу режа асосида тадбирлар жорий йилнинг 24 апрель куни Тошкент вилоятининг 2 та шаҳар ва 2 та туманларида, шундан, Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ҳамда Пискент, Оҳангарон туманларидаги 22 та умумтаълим мактабларда, 12 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларда, 2 та Маданият ва аҳоли дам олиш маркази (Ангрен шаҳридаги “Дукент” аҳоли дам олиш маданият маркази, Оҳангарон шаҳридаги “Сусан” аҳоли дам олиш маданият маркази), 2 та Маданият ва истироҳат боғи (Оҳангарон маданият ва истироҳат боғи ҳамда Пискент тумани ёшлар боғи), 1 таСаҳоват уйи (қариялар уйи)да юқори савияда ўтказилди.

QYGZ7343

Мазкур тадбирларда 80 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 14 580 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Шундан,6800 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 3860 нафаркасб-ҳунарколлежлари ўқувчилари ҳамда 320 нафарсаховат уйи (қариялар уйи)да, 1850 нафар Маданият ва ахоли дам олиш марказларида ва 1750 нафар Маданият ва истирохат боғларида ўқувчи ёшлар ҳамда уюшмаган аҳоли жалб этилди.

OLDW6123

Ушбу тадбирлар ўқувчи ва талаба-ёшларнинг ёши ва психофизиологик жиҳатларидан келиб чиқиб, олдиндан ишлаб чиқилган намунавий сценарий ва маъруза матнлари асосида ташкил қилинмоқда.

KPHP6932

FRNA8092

Тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, “жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар.  Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга,  Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирмоқдалар.

LJUO3383

Тарғибот тадбирларида иштирок этган санъат ва маданият намоёндалари ҳамда эстрада хонандалари тадбирларда ўқувчи ёшлар билан биргаликда жонли тарзда суратларга тушган ҳолда ижтимоий тармоқлардаги ўзларининг махсус саҳифаларига жойлаштирмоқдалар, ижтимоий тармоқлар орқали эстрада хонандаларнинг шахсий саҳифаларига жойлаштирилган суратларга
6 мингдан зиёд кузатувчилар томонидан ижобий фикрлар билдирилди.

 DVHK5686

JSVF3828

EJSB7545

MTLP6928