FATTOHHON.COM
« Все новости“Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг “Биз бир жамоамиз!” лойиҳаси иштирокчиларининг Сурхондарёдаги илк куни ҳам кўплаб тадбирлар билан бошланди.
Матбуот анжумани ва бир нечта тадбирлар Термиз Давлат Университетида бўлиб ўтди. Келажак овозининг тадбирлари ва танловлар барчани қизиқтираётганлиги айтиб ўтилди. Тадбирларда машҳурлар ҳам фаол иштирок этишди. PR-акцияда 3 та “Ҳаёт учун!” футболкалари танловга соврин сифатида қўйилди. Тадбирлардан сўнг, “Ҳаёт учун!” форум марафони ва “Ҳаёт учун!” хайрия футболи бўлиб ўтди. Ғолиблар тақдирланди. Хайрия футбол матчи бошланди. Матчда биринчи тайм 0:0 билан якунланди. 2 таймда Сурхондарёлик “Келажак овози” фаоллари ҳисобни очишди: 1:0. Бу ҳисоб, ўйин якунига қадар ўзгармади ва Сурхондарёлик “Келажак овози” командаси ғолиб бўлишди. Сўнг, Сардор Раҳимхон, Акбар Атамуҳамедов, Шаҳноз, “Сато” гуруҳи, “Зарба”, “Манго” гуруҳлари ва бошқалар ижросида ажойиб концерт дастури ҳам тақдим этилди. Саида Вахобова