FATTOHHON.COM

« Все новости

ЮНУС РАЖАБИЙ ҚАЛБЛАРДА БАРҲАЁТ! ФОТОКЎРГАЗМАДАН! 29.04.2017 08:56

 SEJK0123

Ўзбекистон Халқ артисти, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, бастакор, созанда ва санъаткор Юнус Ражабий, ўзбек мумтоз қўшиқчилиги ривожига катта ҳисса қўшган. Бу инсоннинг номи ҳамиша ўзбек халқи ёдида барҳаёт!

VEXD4197

Куни кеча Тошкент Фотосуратлар уйида Юнус Ражабийнинг 120 йиллигига бағишланган фотосуратлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

SJDC8187

Унда Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмал Нуриддинов, Ўзбекистон Халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий, хонанда Азиз Ражабий ва бошқалар Юнус Ражабий меросининг халқимиз ва ёш авлод маънавиятини юксалтириш, улар қалбида миллий мумтоз куй, ашулаларга меҳр уйғотишда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида, фикр юритдилар.

UDRJ3497

Юнус Ражабий 5 жилдли «Ўзбек халқ мусиқаси», «Шашмақом»нинг 6 жилдли янги нашри ва граммпластинка ёзувлар мукаммал тўпламини тайёрлаган, шунингдек, “Мусиқа меросимизга бир назар” китоби, ҳамда кўплаб куй-ашулалар яратган. Бундан ташқари, жуда кўплаб истеъдодли шогирдлар тайёрлаган устоз эди.

BFSI9539

Фотокўргазмадан юздан ортиқ сурат-лавҳа ҳамда, Юнус Ражабий уй-музейидан келтирилган шахсий буюмлар, унинг кийимлари, ноталар қўлёзмаси, мусиқа асбоблари, китоблар ўрин олган.

PMMD7633

Азиз Ражабий: - Бу йил 5 январда Юнус Ражабийнинг 120 йиллиги бўлиб ўтди. Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига биноан, 20 апрелда эса, Юнус Ражабийнинг 120 йиллигига бағишлаб, “Туркистон” саройида концерт  дастури ҳам ўтказилди. 28 апрель куни эса, Тошкент Фотосуратлар уйида, Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги билан биргаликда фотосуратлар кўргазмаси ташкил қилинди. Қарорга кўра, ҳозирда Юнус Ражабийга бағишланган 40 минутли ҳужжатли фильм ҳам суратга олинмоқда! Ундан ташқари, йил мобайнида Ражабийхонликлар, мусиқа мактабларида, маҳаллаларда учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда.

Бу фотокўргазмада Юнус Ражабийнинг ёшлик вақтларидан тортиб, Консерваториядаги таҳсил вақтлари, Самарқандда ишлаган вақтлари ҳам акс этган, ҳаёти давомида у билан бирга фаолият олиб борган инсонлар, ўша вақтлардаги энг забардаст Халқ артистлари, санъаткорлар, бастакорлар билан бирга тушилган фотосуратлар, 1950-1960 йилларда энг кўзга кўринган Санъат арбоблари билан бирга туширилган фотосуратлар ҳам бор. Бу фотокўргазманинг 60-70 фоизи мени отам томонидан суратга олинган, ўзларининг архивларидаги фотолардан иборат.

RWSM2176

Фотокўргазма 3 майга қадар давом этади.

 QIET6772

OURN0634

OTWM4216

AYEM8107

CSRR7380