FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ўзининг пойтахтдаги концертларига кела олмаган томошабинлар учун, водий бўйлаб гастроль концертлари беришни давом эттирмоқда!
Санъаткорнинг водий бўйлаб концертларининг навбатдаги манзили Фарғона бўлди!
Фарғона шаҳар Амфитеатрида ўтган файзли концертда томошабинлар Санъаткорнинг янги ва севимли қўшиқларидан баҳраманд бўлишди!
Концерт давомида ҳаттоки саҳнагача ўтиб, Санъаткор билан суратга тушганлар,
ҳамда унга ўзига хос хатлар етказганлар ҳам бўлди.
Санъаткор ҳам иложи борича ҳар бир томошабинни эътибордан четда қолдирмасликка ҳаракат қилди.
Баҳорга хос салқинроқ ҳаво бўлишига қарамай, Концерт кўтаринки руҳда ўтди ва томошабинлар кўнглидан жой олди!
Фотолар ва видео учун, Эркин Файзиевга ва
Фаррухбекка миннатдорчилик билдирамиз
КОНЦЕРТДАН ВИДЕО!
Фотолар: