FATTOHHON.COM

« Все новости

АЗИЗА НИЗОМОВАНИНГ ИЛК АЛЬБОМ ТАҚДИМОТИДАН! СOVER! LIVE, БАРЧАСИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ+ВИДЕО! 30.04.2017 22:19

photo (9)

Хонанда Азиза Низомованинг 29 апрель куни Next да жойлашган Discovery   мусиқий магазини филиалида  илк Мр3 альбоми, Aziza Cover Album нинг тақдимоти бўлиб ўтди.

photo (8)

Тақдимотда унинг дўстлари, мухлисларидан ташқари, ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.

photo (14)

Тақдимот давомида Азиза Низомова барчага миннатдорчилик билдириб, сўнг мусиқий альбомдаги бир неча қўшиқларни жонли ижрода куйлаб берди!

photo (3)

Шундан сўнг, томошабинлар талаблари билан куйлашга ўтди!

photo (2)

У талабларга биноан концертига саноқли кунлар қолган Шахзодани қўллаб-қувватлаш мақсадида, унинг фан-клуби аъзолари талабларига кўра, “Тўрт қадам” қўшиғини, шунингдек, бошқа сўралган бир қатор қўшиқларни ҳам жонли ижрода куйлаб берди!

photo (5)

Бу мусиқий альбом Cover, яъни, унда бошқа хонандалар ижросидаги хит қўшиқларни Азиза Низомова талқинидаги вариантларини тинглаш мумкин.

photo (4)

Булар: Шохруххоннинг “Қарамаса қарамасин”, “Шахзода”нинг “Тўрт қадам”, Кумуш Раззоқованинг “Ёмғир”, “Болалар” гуруҳининг “Алвидо” ва бошқа бир қатор машҳур қўшиқлардир.

photo (10)

Шунингдек, альбомдан бонус сифатида Азиза Низомованинг 3 та янги муаллифлик қўшиқлари ҳам жой олган. Булар: «Севгимиз», “Бекат” ва «С’est la vie». Бу мусиқий альбомни Discovery магазинларидан харид қилиш мумкин.

photo (13)

Азиза Низомовани биз нафақат яккахон хонанда, балки бэк-вокалда иккинчи овоз сифатида ҳам биламиз. Жуда кўплаб хонандаларнинг қўшиқларида ҳам, унинг овозини иккинчи овоз сифатида жўр бўлганлигини тинглаганмиз. У энди ҳам бэк-вокални давом эттирадими, ёки асосий урғу фақат хонандаликками? Умуман, илк альбомнинг яратилиши ҳақида, хонанданинг ўзи билан қисқача суҳбатлашдик.

 photo (7)

Азиза Низомова: - Бу менинг биринчи мусиқий альбомим! Бу альбом устида кўп иш олиб борилди. Бу Cover Альбомга 15 та қўшиқ киритилган.  Cover ҳозир бутун жаҳонда жуда ҳам машҳур йўналиш! Хит тароналарни санъаткор ўз талқинида куйлашидир. Ўзбекистонда бу йўналиш ривожланмаганлиги учун ҳам, шундай йўналишда куйлаб кўрдим. Умид қиламанки, тингловчиларга манзур бўлади ва яхши баҳо беришади! Албатта, ўзимнинг муаллифлик қўшиқларим ҳам кўп ва улардан 3 таси бонус сифатида мазкур альбомдан ҳам жой олган. Ҳозирда Лола Эгамбердиева (Хонанда Лоланинг собиқ администратори) билан ижодий ҳамкорликда ишлаяпмиз. У менинг директорим ва администраторим. Бундан жуда ҳам хурсандман!

 photo (6)

-Яккахон хонанда сифатидаги фаолиятингиз ва бэк-вокал, уйғунлаштириш қийин эмасми? Эндиликда, асосан яккахон хонандаликка урғу қаратгач, бундан сўнг, бэк-вокалда иккинчи овоз сифатида куйлайсизми?

- Мен ҳозир ҳам кўп бэк-вокалда куйлайман. Ҳозир ҳам кўп чақиришади, мен бу ишни ташлаганим йўқ, бу ўзимга ёқади. Яккахон хонанда сифатидаги фаолиятимга ҳам кўп бўлган, лекин биринчи альбомимни энди чиқардим. Чунки, бу альбомдаги қўшиқларга барча мусиқа созлари жонли равишда чалинган, ҳаммаси жонли бўлганлиги учун ҳам, кўпроқ вақт кетди. Тез орада иккинчи мусиқий альбомимни ҳам чиқариш ҳаракатидамиз. У Техно йўналишда бўлади! Жуда машҳур DJ лар билан биргаликда ишланяпти.

 photo (11)

- Ўзбек, рус, инглиз ва яна қайси тилларда куйлай оласиз?

- Мақтаниш эмасу, лекин жуда кўп тилларда куйлай оламан, француз, италян, испан ва яна бошқа тилларда. Бу тилларни мукаммал билмайман, аммо қўшиқлар орқали ҳам жуда кўп тилни ўрганиш мумкин.

 photo (12)

- Альбомдаги қўшиқлардан ўзингизни кўнглингизга энг яқини қайси бўлди?

- Тўғрисини айтсам, Шохруххоннинг “Қарамаса қарамасин” қўшиғи ўзимга жуда ҳам маъқул бўлди ва уни ўз талқинимда куйлаганман.  Ҳар бир санъаткорнинг албатта ўз тингловчилари бўлади. Мен ҳам умид қиламанки, менинг қўшиқларим ҳам, ўз тингловчиларини топади. Ҳамма соғ бўлсин, ҳаммага омад тилайман ва яхши мусиқа тинглашда давом этинг!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 photo (3)

 photo (2)

photo (1)

 

ВИДЕОЛАР:

Шахзоданинг "Тўрт қадам" қўшиғи Азиза Низомова талқинида!

Альбом тақдимотидан 1

 Альбом тақдимотидан 2