FATTOHHON.COM
« Все новости2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан ўтказилаётган “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирлари, Тошкент вилоятидан сўнг, Навоий вилоятида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура маркази, "Ўзбеккино” миллий агентлиги, "Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида уюштирилган тадбирлар 1 майдан 5 майга қадар Навоийдаги умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларда, Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида ўтказилди.
Мазкур тадбирларда таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, "Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этдилар.
Жумладан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артисти Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева,
хонандалар Азиза Ниёзметова, Азиз Ражабий, Баҳром Назаров, Тоҳир Усмонов, “Уммон” гуруҳи, созанда, бастакор ва хонанда Фарҳод Саидов ва бошқалар...
Шунингдек, маданий тадбирларда, ҳарбий қисмлар, уюшмаган аҳоли, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, касб-ҳунар коллежлари талабалари, ҳамда Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари вакиллари, ёшлар иштироки таъминланди.
Шунингдек, тарғиботчилар гуруҳи жойлардаги 7 нафар Иккинчи жаҳон уриши қатнашчиларининг хонадонларига ҳам ташриф буюрдилар.
Тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларга Юртимиз мустақиллигига қадар бўлган давр ва Мустақилликдан сўнг, эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, “жонли мисоллар” билан ўз фикрларини билдирдилар.
Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.
Фотолар учун Амириддин Эргашевга
миннатдорчилик билдирамиз