FATTOHHON.COM
« Все новости9 май куни Тошкент шаҳрида “Дўстлик” боғида Тошкентлик темирчи Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали очилди. Бу оила Иккинчи жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб 15 та болани ўз қарамоғига олиб, боқиб вояга етказишган. Юксак инсонпарварлик намунасини кўрсатган бу оила ҳайкали, ҳайкалтарош Д.И.Рябичев томонидан ўйланган композиция асосида ўрнатилди.
Очилиш маросимида мазкур монумент пойига Шомаҳмудовлар авлодлари ҳам гул қўйиб, уларнинг муқаддас хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.
Бу монумент 2008 йил Тошкент шаҳри чеккасига кўчирилган эди.
Мазкур монумент ёдгорликнинг “Хотира ва қадрлаш куни”да “Дўстлик” боғига ўрнатилиши ҳам, халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик, миллатлараро дўстлик, тинчликни қадрлаш рамзи, дейиш мумкин.