FATTOHHON.COM
« Все новости
![]()
25 апрель уни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган “Ҳаёт учун!” хайрия футболига актёрларнинг “Хижолат” жамоасида тайёргарлик авжида!
![]()
Актёрларнинг “Хижолат” жамоаси бир неча ойдан буён бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб, ҳозирда профессионал футболчилардек маҳорат билан майдонда тўп сурмоқдалар. Кеча 9 апрель куни бўлиб ўтган тайёргарлик жараёнларида ҳам бу яққол кўриниб турарди.
![]()
Жамоа сардори Жаҳонгир Позилжонов,
![]()
ўйинчилар Алишер Узоқов,
![]()
Ёқуб Аҳмедов,
![]()
Муҳбилло Убайдуллаев,
![]()
Валижон Шамшиев,
![]()
Отабек Мирзахолов,
![]()
Акбархўжа Расуловлар энг кучли ўйинчилардан назаримизда. Бу уларнинг майдондаги ҳаракатларидан сезилиб турибди. Тайёргарлик жараёнидаги ўйинларда ҳам, йигитлар шиддат билан ҳақиқий футболдаги каби тўп сураётганлари таҳсинга лойиқ.
![]()
Алишер Узоқов эса, эндиликда профессионал футболчи ва “Истиқлол” жамоасининг 10 рақамли ўйинчиси!
![]()
Ҳозирда улар, 25 апрель куни бўлиб ўтадиган футбол учун тайёр! Албатта, бунда гуруҳ тренери Рустам Қурбонбоевнинг ҳам ҳиссаси катта.
![]()
Йигитларнинг ўзларида ҳам футболга бўлган қизиқиш ва маҳорат ниҳоятда кучли.
![]()
ҚВЗ жамоаси раҳбари Бекзод Комилжонов эса, ҳақиқий “поддержка”, қўллаб-қувватловчи дейиш мумкин.
![]()
Бу инсон, жамоани энг зарурий бўлган сув, кола, чипс ва бошқа егуликлар билан таъминлаб турибдилар. Инсонийлик ана шундай вақтда билинади.
![]()
Хонандаларнинг “Бирровчи”лар жамоаси вакиллари ҳам, “бирров” бу ерга ҳам келиб, ҳамкасблардан хабар олиб, ҳол-аҳвол сўраб кетишни унутмаяптилар.
![]()
“Хижолат” жамоасидан 25 апрель куни энг ўзгача ва энг қизиқарли ўйин кутилмоқда. Демак, энг асосийси ҳали олдинда!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()





