FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖЕНИСБЕК ПИЯЗОВНИНГ ТЎЛИҚ ЖОНЛИ ИЖРОДАГИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИДАН! УСТОЗ САНЪАТКОРЛАР БИЛАН ДУЭТЛАР! ТОМОШАБИНЛАР КОНЦЕРТДАН СЎНГ ҲАМ, ҚЎШИҚ СЎРАШДИ! 15.05.2017 01:54

photo (28)

Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязовнинг концерт дастури тўлиқ жонли ижрода бўлиб, бошланишиданоқ томошабинларда ўзгача қизиқиш уйғотди. Биринчи навбатда барча қўшиқлар симфоник оркестр жўрлигида ижро қилинди.

photo (23)

Концерт давомида  Женисбек Пиязов ижросида “Севильский цирюльник”, “Фауст”, “Дон Жуан”, “Кармен” каби жаҳон операларидан ариялар, Фрэнк Синатра, Зизи Посси каби жаҳон юлдузлари репертуаридан қўшиқлар, ҳамда, Қорақалпоқ ва ўзбек тилларидаги қўшиқлар янгради.

photo (17)

Женисбекнинг яқин дўсти хонанда Машҳурбек уни саҳнада табриклади!

photo (11)

Концерт давомида шунингдек,  устоз санъаткорлар билан бирга дуэт қўшиқлар ҳам куйланди.

photo (12)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Муяссар Раззоқова билан куйланган дуэт томошабинларда ўзига хос таассурот қолдирди.

photo (16)

Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаева ҳам, Санъаткорга самимий омадлар тилаб, у билан бирга дуэт ижро этди.

photo (20)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков билан Женисбек, “Майсаранинг иши” операсидан “Ҳожи Дарға” ариясини ҳамда, “Сарсон” қўшиғини бирга куйлашди! (Озодбек Назарбеков бундан 2 йил аввал ҳам, бу йўналишда Фрэнк Синатра репертуаридан қўшиқ куйлаган эди.)

photo (14)

Ҳар икки қўшиқ ҳам томошабинлар томонидан кучли олқишлар билан кутиб олинди. (ВИДЕОДА КЎРИШ УЧУН!)

1) ҲОЖИ ДАРҒА АРИЯСИ

2) САРСОН

Концертда иштирок этган 6 Давлат Халқ артисти Фаррух Зокиров ҳам, Женисбекка омад тилаб, ўзининг “Сен бўлмасанг ёнимда” қўшиғини куйлади.

Барча қўшиқлар жонли ижрода куйланган концерт тугагач ҳам, томошабинлар Женисбекдан яна қўшиқ куйлашини талаб қилиб, бир неча қўшиқлар куйлатишди! (ВИДЕОДА КЎРИШ УЧУН!)

Женисбекнинг илк концерт дастури ҳақида устоз Санъаткорлар ҳам илиқ фикрлар билдиришди.

photo (17)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Женисбек ўз ишининг устаси, фидоийси, шу жумладан, нафақат бугунги концерт учун, умуман доим изланишда, ҳаракатда, янгиликлар устида, танловлар, фестивалларда мунтазам равишда иштирок этиб келади. Бу ҳам бўлса, ўз касбини яхши кўриши, фидоийлигини яққол билдириб туради. Бу биринчи концертини бошланишидан аввал менга маслаҳатга келганда ҳам, қўлимдан келганча йўл-йўриқ кўрсатдим, қўллаб-қувватладим. Балки, фақат Академик ижро билан эмас, Эстрада йўналишида куйловчиларни ҳам таклиф қилармиз, деб фикрлашдик. У ўз ишини уддалади! Бугунги концерти жуда ҳам чиройли бўлди! Женисбекнинг мухлислари, томошабинлар ҳам юқори савияли эканлиги кўриниб турибди, жуда ҳам маданиятли ўз аудиториясига эга санъаткор! Концерт юқори савияда ўтганлиги ҳам, бунинг яққол исботи бўлди. Энди ўзим ҳам унинг концертида иштирок этишимнинг сабаби, Академик ижро йўналишига ўзим ҳам қизиқаман, ўзимни орзуларимда ҳам симфоник оркестр билан ижро қилиш режамда бор эди. Албатта, бугунги концертда Академик ижрода куйлашим, мана шу орзуларим ушалишининг бошланиши бўлди! Ўзи Академик ижрода куйлашни кўп машқ қилиб юраман, яхши кўраман! Чунки, Академик ижрода куйловчи санъаткор дўстларим кўп, улар билан кўп мулоқотда бўлганлигим, ҳамда ўзим ҳам бунга жуда қизиққанлигим туфайли ҳамда, симфоник оркестр билан куйлашга бўлган эътиборим сабаб, концертда иштирок этишга бажонидил рози бўлдим! Чунки, келажакда симфоник оркестр билан бирга ҳам концерт бериб, ўзимни синаб кўрмоқчиман.  Энди концертда куйлаган қўшиқларимга келсак, бири “Майсаранинг иши” операсидан Ҳожи Дарға арияси танланишига сабаб, Ҳожи Дарға шунчаки мени қулоғимга яқин, қолаверса, ёдда қоладиган исм бўлганлиги учун танладик. “Сарсон” қўшиғим эса, умуман мухлислар кўнглидан жой олган қўшиқ, доим уларнинг қулоғида бор, қолаверса, мени ижодимга тегишли энг таниқли қўшиқ бўлганлиги учун ҳам, бундан ташқари симфоник оркестр билан бирга ижро қилиш мумкин бўлган қўшиқ бўлганлиги учун ҳам танланди!

 photo (27)

6 Давлат Халқ артисти Фаррух Зокиров: - Бугун Женисбекнинг концертига томошабинлар юксак баҳо беришяпти. Бу концертга тайёргарликнинг ўзи осон бўлмаганлиги сезилиб турибди. Бу жуда жиддий, мураккаб йўналиш! Симфоник оркестр жўрлигида куйлаш осон эмас! Женисбек жуда ҳам маҳоратли, қўшиқларни ҳам маҳорат билан ижро этди, репертуар ҳам жуда яхши танланган. Юксак баҳо бериш мумкин. Қани эди, шундай жонли ижродаги концертлар кўпроқ бўлса! Концертнинг яна бир эътиборга хос жиҳати, унда иштирок этаётган Ўзбек Миллий симфоник оркестри ҳам, профессионал жуда юқори савияда ижро қилди! Бу концертни Ўзбек санъат оламида катта ижодий байрам дейиш мумкин!

 photo (33)

Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов: - Бу концертни 3 йилдан бери кутардим. Томошабинлар концерт тугагандан сўнг, яна қўшиқлар сўрашди, кутганимдан ҳам аъло даражада ўтди. Аввал ҳеч кўз олдимга келмасди, қандай ўтаркин, дердим. Катта устоз санъаткорлар келиб, концертимда иштирок этганликлари учун мингдан минг раҳмат! Томошабинларга ҳам катта раҳмат! Қўшиқларни бирга куйлашди ҳам! Ҳаммаси ажойиб ўтди! Бу концерт репертуари тўғрисида кўп ўйланган, чунки классика билан бошлаб, эстрада билан тугалланиши керак эди. Концертда ҳар бир номер ўзига хос, мени ўзимга эса, операдаги ариялар ёқади. Озодбек ака билан куйлаган дуэтимизга келсак, неча йилдан бери бу тўғрида гаплашамиз. Озодбек ака билан бирга куйлаганимиз, томошабинлар учун кутилмаган сюприз бўлди! Жуда зўр дуэтлар кашф қилинди! Кучли олқишларга сабаб бўлди! Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаева билан куйлаган дуэтимиз ҳам, энг яхши дуэт бўлди! Насиба опага катта раҳмат, дейман! Муяссар опага ҳам, катта раҳмат! Устоз Санъаткор Фаррух ака Зокировга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман!

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 

photo

 

Фотолар учун фотограф Достонбекка

миннатдорчилик билдирамиз

photo (38)

photo (34)

photo (21)

photo (18)

photo (11)

photo (35)

photo (29)

photo (28)

photo (26)

photo (37)

photo (39)

photo (36)

photo (22)

photo (21)

photo (23)

photo (19)

photo (20)

photo (14)

photo (8)

photo (6)

photo (3)

photo (2)

photo (13)

photo (1)

photo (10)

photo (14)

photo (5)

photo (16)

photo (29)