FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАХЗОДАНИНГ 7 КУНЛИК КОНЦЕРТИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР! ХАВФЛИ ЗИНА, ШАХЗОДАНИ КЎЗЛАРИНИ ЁШЛАНТИРГАН ҲОЛАТ! 15.05.2017 01:00

 photo (35)

Шахзоданинг бу йилги 7 кунлик концерт дастури ўз салобати, сокинлиги, романтикаси ва кўнгилга яқинлиги билан томошабинлар эътиборини тортиб, юраклардан жой олди!

photo (17)

Концерт давомида томошабинлар ўзларини ўзгача романтика оламига тушиб қолгандек ҳис қилишди! Бир сўз билан айтганда бу йил Шахзода барчани ўзининг романтик оламига сайр қилдирди!

photo (14)

photo (11)

Бу ажойиб оламда, соф муҳаббат ва хиёнат, айрилиқ ва кўзёши, гўзаллик ва нафосат, бахт ва омад, ҳамда барча-барчасига, шукур туйғулари акс этган эди!

photo (28)

Концерт томошабинларни бу жўшқин ҳаётдан бир зум тин олиб, орзулар, назокат ва беғуборликдан иборат оламга боқишга, ҳаётга бошқа назар билан, яъни меҳр-муҳаббат билан қарашга, ҳамда шукуроналикни ҳис қилишга ундади!

 photo (5)

Одатда томошабинларга тайёр концерт намойиш этилади, унинг ортидаги машаққатлар, меҳнат  ва барча тайёргарлик эса, саҳна ортида қолади. Албатта, бу тайёргарликлар ташкилотчилар томонидан амалга оширилади. Саҳна ортидаги ташкилотчилар одатда хонандаларни саҳнага чиққунга қадар бўлган барча ғояларини амалга оширишни, энг мураккаб вазифалар ва асосий масъулиятни ўз зиммасига олишади.

photo (2)

Шахзоданинг концертларида мудом асосий масъулиятни ўз зиммасига олиб, ҳар доим концертни аъло даражада ўтишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшадиган инсон, бу “Тарона рекордс” студияси директори Даврон Муқимов.

  photo (1)

Даврон Муқимов “Тарона рекордс” студияси директори: - Концертнинг 70 фоизи фақат янги, ҳали концертда ижро этилмаган қўшиқлардан иборат бўлди! Жумладан, “Минг шукур”, “Ёмғир”, “Куёв ва келинчак” ва бошқалар... Саҳнадаги барча ғоялар муаллифи бу, Шахзоданинг ўзи! Лекин, бу ғояларни ижодий гуруҳ ҳамжиҳатликда маслаҳатлашиб амалга оширамиз. Концерт режиссёри Татьяна Круглова. У шу вақтгача саҳналаштирувчи хореограф бўлган, лекин бу йил эса режиссёрлик масъулиятини ўз зиммасига олди. Мен концертнинг ташкилий масалаларини, ҳамда ўйланган ғояларни амалга тадбиқ этишни ўз зиммамга олдим. Бу концертга ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб тайёргарлик кўрдик! Чунки, бу ғояларни қисқа вақт ичида амалга оширишнинг имкони йўқ, албатта кўпроқ вақт керак эди! Биз бу йилги концертни кўпроқ салобатли ва кўнгилга яқин концерт бўлишига интилдик. Балки, вақт ўтиб улғайиб бораётгандирмиз? Аммо, ҳар йили концерт режалаштираётганимизда, аввало унинг савиясини яна бир поғона юқори даражага кўтаришга ҳаракат қиламиз. Кўтариш қийин, тушириб юбориш осон, дейишади-ку. 2012 йилдан буён концерт бериб келинаётган бўлса, барча мумкин бўлган даражадаги шоуларни амалга оширдик! Ҳаммасини қилганмиз, лифтдан тортиб, турли кўринишларгача! Бу йил эса, концертни юракка яқин бўлишига асосий эътибор қаратдик! Қандайдир сентиментал, ҳис-туйғуларга бой, ҳаттоки кўзга ёш келтирадиган даражада самимий ва дилга яқин концерт бўлиши, биз учун муҳим бўлди! Аммо, албатта техник имкониятларни ҳам ҳисобга олдик.

photo (32)

Масалан, мен учун техник тарафлама энг қийини бу, номерлардан бирида саҳнага олиб чиқилган махсус техник айланма зина бўлди! Бу зинанинг оғирлиги 150 кг! Яна у айланиши керак! Тасаввур қиляпсизми, уни саҳнага чиқаришни, ҳамда уни устида куйлашни! Айнан мана шу зина устида 6 киши ишлади. Бу ғоя Татьяна Круглова билан ҳамкорликда амалга оширилди.

photo (34)

Албатта, сиз у зинага қараганингизда, у жуда ҳам чиройли кўринади. Аммо, унга чиқсангиз, қанчалик қўрқинчли эканлигини ҳис қиласиз! Мен авваламбор, нимаики қилишимдан қатъий назар, биринчи навбатда ўша нарсани ўзимда синаб кўраман. Бу гал ҳам шундай бўлди! Бу зинани тайёрланилаётган вақтидаёқ усталардан “Ағдарилиб кетмайдими? Мустаҳкамми?” деб, қайта-қайта сўраб, текшириб ҳам кўрдим! Чунки, бу баҳайбат айланма зина, махсус ғилдиракларга ўрнатилган эди!

photo (33)

Шу туфайли ҳам техник тарафлама бу зина билан боғлиқ иш, менга жуда қийин бўлди! Аммо, бу зинани тайёрлаган мутахассислар билан биринчи йил ишлашимиз эмас, улар ўз ишига жавоб берадиган инсонлар, шу сабабли ҳам, кўнглим хотиржам бўлди! Улар “бу зинага 4 киши баравар чиқса ҳам кўтара олади” дейишди! Чиндан ҳам, зина концерт давомида мустаҳкам туриб берди.

 photo (6)

Концертда албатта хонанда амалга оширилган меҳнатнинг натижасини концертда барчага намойиш этади! Томошабинлар олқишлари, меҳру муҳаббати билан бирга чексиз ҳаяжон ва улкан масъулият ҳам албатта унда бўлади!

Бу борада Шахзоданинг ўзи билан ҳам қисқача суҳбатлашдик.

  photo (21)

- Одатда концерт олди ва концертдан сўнг, нимани ҳис қиласиз?

- Биринчи навбатда, доим концерт олди ҳаяжонланаман! Бу нечанчи концертим бўлишидан қатъий назар, барибир ҳаяжон бўлади! Менимча, ҳақиқий артист барибир саҳнага чиқишдан олдин ҳаяжонланади! Чунки, залдаги томошабинлар қаршисидаги масъулиятни ҳис қиласиз! Концертни илк кунидан сўнг эса, тўғриси, бироз енгил тортиб, бироз чарчоқни ҳис қиламан. Йўқ, бу айнан биринчи кун бўлганлиги учун эмас, сабаби, концертгача тайёргарлик одатда жуда кучли бўлади! Бир дақиқа ҳам тиним билмай, фикру хаёлим, бутун борлиғим билан концертга тайёргарлик кўраман! Буни барчасини томошабинга етказиб олгач, қандайдир ўзгача ҳиссиёт бўлади, буни таърифлаб бера олмайман!

 photo (20)

-Бу йил концертда фақат бир дона дуэт бўлди. Дуэтлардан чарчадингизми?

-Йўқ, албатта. Ўтган йилги концертда биз максимал даражада дуэтлар тақдим этдик! Шу сабабли ҳам, бу йил фарқли равишда, фақат битта дуэт режалаштирдик. Бу дуэтни эса, 6 Давлат Халқ артисти Фаррух Зокиров билан бирга куйладик. “Чинара” ўзига хос қўшиқ бўлди! Ундан сўнг, куйлаганим Фаррух Зокиров репертуаридан “Чайхана” қўшиғини эса, бундан 10 йил аввал куйлаган эдим. Албатта, Фаррух Каримович билан дуэтдан сўнг, унинг қўшиғини куйласам, узвий боғлиқлик бўлишини ҳисобга олдим. Фаррух Каримович билан саҳнадаги дуэт жараёни эса, (самимий кулиб) бутунлай импровизация бўлди! Ўйлайманки, бу томошабинларга манзур бўлди! Ўзи Фаррух Каримович билан дуэт куйлашни бундан 5 йил аввал ўйлаган эдик! Гастрол вақтлари, аниқ қаердалиги ёдимда йўқ, аммо бир тадбирда биз гаплашиб қолиб, мана шу дуэт куйлаш ғояси хаёлимизга келганди. Кейин дуэтга мос қўшиқ изладик, уни топдик ҳам, 2 йил давомида шу қўшиқ устида ишладик! Ниҳоят, 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида уни томошабинларга тақдим этдик!

 photo (23)

- Ўзингизни концертда энг юрагингизга яқин, йиғлата олган қўшиқлар қайси бўлди?

- “Минг шукур” ва “Ёмғир”! Бу қўшиқларни куйлаганимда, бутун зал, нафақат аёллар, балки катта ёшли эркакларгача биргаликда куйлаганида, кўзларимга ёш келди...

 photo (19)

Чиндан ҳам, концертдаги қўшиқлардан энг томошабинларнинг кўнглига яқини, бу шубҳасиз “Ёмғир” эди!

photo (24)

Бу қўшиқда Шахзода ўз қалбини намоён этди! Бу жуда ҳам қалбга яқин тарона бўлди!

photo (16)

Шунингдек, концерт давомида Шахзода жўшқин, шўх қўшиқлар ҳам куйлади ва бир вақтнинг ўзида ёмғирдек сокин, ҳамда олов каби ёрқин бўла олишини намойиш этди!

photo (25)

“Минг шукур” қўшиғи эса, инсон умри давомида ҳар бир лаҳзага шукур қилиши кераклигини англатгувчи, фалсафий мазмунга эга қўшиқ, аллақачон томошабинлар кўнглидан жой олиб улгурган ва чиндан ҳам, бугунги тинч, фаровон юртда яшаётганлигимизнинг ҳар бир куни, ҳар бир лаҳзасига минг шукур айтишимиз шубҳасиз!

photo (26)

Хулоса қилиб айтганда, томошабинларга 7 кун давомида чексиз меҳр-муҳаббат улашган Шахзоданинг бу йилги “Истиқлол” санъат саройидаги концерт дастури ўз ниҳоясига етди! Аммо, хонанда ўз мухлисларини янада янги ижод намуналари билан қувонтиришда давом этмоқда!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

5_53_0

Фотолар учун фотограф Муҳаммадали Юнусбоевга

миннатдорчилик билдирамиз

photo (27)

photo (36)

 photo (30)

 photo (29)

photo (22)

photo (18)

photo (12)

photo (13)

photo (8)

photo (4)

photo (1)

photo (2)

photo (3)