FATTOHHON.COM
« Все новости13-14 май кунлари Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида “Бойсун баҳори” фольклор фестивали ўтказилди.
Мазкур фестиваль 2002 йил ўтказила бошланиб, фестиваль доирасида халқ тарихи ва маданиятини ўрганиш, унинг бой меросини сақлаб қолишга бағишланган илмий анжуманлар ташкил қилинган эди. Аммо, 2004 йилга келиб, бу фестивалнинг ўтказилиши тўхтаб қолган эди.
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 2016 йилнинг 17 ноябрида, ўзининг сайловолди дастури доирасида Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашувда, “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини қайтадан тиклаш кераклиги ҳақида таклиф билдирди.
Президентимизнинг билдирган ушбу ташаббуси сабаб бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 январдаги “Сурхондарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда, 27 апрелдаги Баёнига мувофиқ, жорий йилнинг 13-14 май кунлари Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида “Бойсун баҳори” фольклор фестивали ўтказилиши белгиланди, ҳамда шу кунлари мазкур Фестиваль қайта ташкил этилди.
Фестивалда эл севган санъаткорлар ҳам иштирок этишди.
Фотолар учун Амириддин Эргашевга
миннатдорчилик билдирамиз