FATTOHHON.COM
« Все новостиТарихда кўплаб қаҳрамонлар ўтган бўлса ҳам, улар орасида ўз Ватани ҳимояси учун мардона курашган Жалолиддин Мангуберди номи алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков билан ўтган йилнинг ёз ойларида суҳбатлашганимизда, турк ёзувчи Ёвуз Баҳодир ўғлининг “Хоразм” асарини ўқигани, ундаги Жалолиддин Мангуберди сиймосидан таъсирланганлиги ҳақида ўз фикрларини билдирган эди. Бу лойиҳа, ўшанда туғилган эди!
Орадан вақт ўтиб эса, 2017 йилнинг қиш ойларида Санъаткор Жалолиддин Мангуберди ҳақида "Мендирман ўша" қўшиғини яратди! "Ватан ҳимоячилари" кунига бағишлаб яратилган қўшиқнинг битиши бироз чўзилиб кетди. Ҳаттоки, ҳозир қўшиқ куйланган бўлса ҳам, уни мусиқаси устида яна бироз сайқаллаш ишлари бор экан. Аммо, ўша илк вариантини тинглаганимиздаёқ, унинг таъсирли ва ўз вақтида яратилган, айнан ўзбек ўғлонларини Ватанпарварликка ундовчи, юқори руҳият бағишловчи қўшиқ эканлигини сезилган эди!
Кейин эса, бу қўшиққа тарихий видеоклип суратга олдириш фикри билан жараёнлар бошланди. Жуда катта масштабдаги тарихий клипнинг суратга олишга тайёргарликнинг дастлабки ишлари, аслида қиш ойлариданоқ бошлаб юборилган эди.
Баҳор келгач, клипнинг қаерда суратга олинишидан тортиб, декорация масалаларигача аниқлик киритилди. Ниҳоят, барчаси тайёр бўлгач, ижодий гуруҳ билан, 7 май кунидан бошлаб Жиззахнинг Равотдаги Ардақшон қишлоғида бир вақтнинг ўзида декорация қуриш ва клип суратга олиш жараёни бошлаб юборилди! Айнан шу куни, Озодбек Назарбековнинг ўзи дастлабки жараёнлардан бохабар бўлиш учун Жиззахга келган эди! (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!)
10 кун давомида ҳам декорация қурилиб, ҳам клип суратга олинди!
17 майга қадар, суратга олиш жараёнлари тинмади!
Муғулларнинг Хоразмшоҳ Давлатига бостириб кириш жараёни, Жалолиддин Мангубердининг мардонавор курашлари акс этган жанг саҳналари учун, кетма-кет 4 та декорация бунёд этилди! Хоразмшоҳ қишлоғи, Мангуберди ўтови, Чингизхоннинг ўтови, Озодбек Назарбековнинг треки суратга олиниш жараёнидаги ўтов-декорация! Муғуллар ҳужуми, бир Хоразмшоҳ қишлоғи тимсолида акс эттирилиши керак эди!
100 дан ортиқ аскарлардан тортиб, яна кўплаб ижодкорлар жалб этилган тарихий клипнинг суратга олиш жараёнлари ҳам жуда қизғин кечди! Суратга олиш жараёнлари учун ҳаттоки, тез ёрдам машинаси ва шифокорлар ҳам шу ерда бўлишди. Сабаби, суратга олиш ишлари вақти, отларда ҳаракатланганда ва жанг саҳналарида қиличбозлик вақтлари жароҳат олиш эҳтимоли ҳам юқори эди, албатта!
32 ёшида (1199 йил туғилиб, 1231 йилгача яшаган) вафот этган Жалолиддин Мангуберди қиёфасини акс эттириш учун актёр топиш жуда қийин бўлди, негаки ҳам, каскадёрлик маҳорати, ҳам типаж тарафлама, от минишни, қиличбозликни билиш, шунингдек, юқори актёрлик маҳоратига ҳам эга бўлиш керак эди!
10 кун давом этган суратга олиш ишларининг сўнгги куни, Озодбек Назарбековнинг треки суратга олинадиган кун бўлди!
Бунинг учун Санъаткор Республика бўйлаб давом этаётган гастрол концертларидан сўнг, Жиззахга келди!
Санъаткорга дуо бериб, қўллаб-қувватлаш учун Отаси Аҳмадбек ота ҳам, суратга олиш майдонига кириб келди!
Албатта, трек куйлаш вақтида Санъаткорнинг ўзи ҳам, тарихий либосда бўлди!
Бунинг учун Санъаткорга ўша даврга хос, ясама соч таклиф этилиб, образ ясалиши керак эди, аммо ҳамиша табиийликни маъқул кўрган Озодбек Назарбековга бу ясама сочли сунъий қиёфа маъқул бўлмади ва бундан қатъиян воз кечди!
Суратга олиниш саҳнаси, гулханлар билан ўраб олинди! Ўзи шундоғам иссиқда гуриллаб ёниб турган гулханлар ва тутун қуршовида куйлаш Санъаткорга осон бўлмади! Ўз ишининг сифати учун Санъаткор бу қийинчиликни ҳам енгди!
Мана шу жараёнда, у деярли кун ботгунча қўшиқ куйлади!
Санъаткор ҳолатни тўлиқ ифода этиш учун, шунчалик киришиб кетдики...
ўқ ҳам, синдирди, она замин тупроғини кафтига олиб ҳам куйлади!
Бир неча дақиқанинг ўзида, Жалолиддин Мангуберди билан боғлиқ клип жараёнини, ўзининг ижросида акс эттира олди!
Асосий пландаги суратга олиш тугагач, айрим детальный кадрларни суратга олиниши учун, Озодбек Назарбеков ёниб тутаётган чўғлар устида, бутун майдонни айланиб чиқишига ҳам тўғри келди!
Доим табиийликни афзал кўрувчи Санъаткорнинг клипига шу куни қуёш ҳам, об-ҳаво ҳам табиий равишда ҳайриҳоҳлик қилди!
Клип учун Осмондаги манзара ҳам, жуда ажойиб бўлди!
Албатта, суратга олиш жараёнида селфилар ҳам ёддан чиқмади!
Озодбек Назарбековнинг продюсери ва яқин дўсти Илёс Дадабоев ҳам от миниб, кўп ишларга бош-қош бўлди!
Санъаткорнинг яна бир яқин дўсти Ҳабибулла Музаффаров ҳам, ташкилий ишларга бош бўлди!
Клип суратга олиш жараёни тугагач эса... кутилмаганда... суратга олиш майдонига мухлислар “қўшини” ёпирилди)))))
Озодбек Назарбеков машинада Ровотлик мухлислари қуршовида қолиб кетди! Яхшиямки, Санъаткорнинг продюсери Илёс Дадабоев вазиятни ўз қўлига олди! Акс ҳолда, машина эшигини очишга астойдил уринган мухлислар Санъаткорни асирга олишармиди?)))))))
10 кунлик суратга олиш ишларини қамраб олган клип жараёни, ҳали ўз ниҳоясига етгани йўқ! Олдинда яна Замонавий Мангуберди билан боғлиқ жараёнлар, баъзи суратга олиш ишлари, ҳамда компьютер графикаси қўлланилиши керак бўлган жараёнлар ҳам бўлиб, клип премьераси июль ойларига мўлжалланмоқда!
Ҳозирча эса, Клип жараёнидан қисқа видеолавҳа!
Яна бошқа ва янада ўзгача видеолавҳалар яқин соатларда YOUTUBE.COM даги FATTOHHON.COM каналимизда! КАНАЛГА ЎТИШ!
Тез кунда, эса клип ҳақида Санъаткор билан батафсил Видеоинтервью!
Клипнинг бошқа жараёнлари ҳақида ҳам премьерага қадар ёритиб борилади.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Достонбекка
алоҳида миннатдорчилик билдирамиз