FATTOHHON.COM

« Все новости

ЕВРОПА КИНОЛАРИ ФЕСТИВАЛИГА СТАРТ БЕРИЛДИ! 23.05.2017 20:53

 photo (5)

22 май куни “Алишер Навоий” киносаройида Европа кинолари фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбир “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Европа Иттифоқи делегацияси, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Швецари Элчихоналари ҳамда, бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

photo (3)

 

Фестивалнинг очилиш маросимида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев, Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Аллан сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Европа давлатлари ўртасидаги анъанавий маданий ҳамкорлик фаол ривожланаётганини алоҳида таъкидлашди. Тошкентда бешинчи бор ўтказилаётган Европа кинолари фестивали бунинг ёрқин исботидир.

 

photo (4)

 

Ўзбекистон ва Европа давлатлари халқларини умуминсоний қадриятлар асосида янада яқинлаштириш, мухлис ва мутахассисларни “Кўҳна қитъа” киноматографияси ривожи тенденциялари билан таништириш, фестивалнинг асосий вазифаларидир.

Тадбирда сўзга чиққан Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс, мазкур Фестивал Ўзбекистондаги кино ихлосмандлари учун муҳим воқеликка айланиб бораётганлигини, ҳамда  мазкур Фестиваль Европа билан Ўзбекистонни яқинлаштиришга хизмат қилаётганлигидан мамнунлигини айтиб ўтди.

Бу йил Фестиваль географияси кенгайиб, фильмлар Нукус ва Навоий шаҳарларида ҳам намойиш этилади. Кино бошқа санъат турлари қатори чегара билмайди.

Фестиваль давомида Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари Европа Иттифоқининг 11 давлатида суратга олинган турли жанрлардаги 13 фильмни кўришлари мумкин. Булардан “Қирол сўзлайди” биографик драмаси (Буюк Британия) Фестиваль очилишида намойиш қилинди. Фестиваль дастуридан “Кулга беланганлар” (Латвия), “Охирги бриллиант” (Франция), “4 қирол”, “Прокурор Бауернинг асосий иши” (Германия), “Боксёр ва ажал” (Словакия) фильмлари, “Кўл ҳақида эртак” (Финляндия), “Отлиқ камончи” (Венгрия) ҳужжатли фильмлари, “Қўйлар поездга кечикмайди” (Испания) комедияси, “Ника” (Словения), “Хайди” (Швецария) саргузашт фильмлари ўрин олган. Ёш томошабинлар учун эса, “Митти одам” (Чехия) ва “Қанот қоқ” (Франция) мультфильмлари намойиш этилади.

Фестиваль 28 майгача давом этади.