FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ РОССИЯ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ 23.05.2017 23:55

 eb8b432559dba2bafa54e4f0dba4bfbf

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 23 май куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колоколцевни қабул қилди.
Давлатимиз Раҳбари меҳмонни қутлар экан, икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг терроризм ва экстремизм, уюшган жиноятчилик, наркотрафик ва қурол-яроғлар ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги ўзаро фаол ҳамкорлигини давом эттириш ғоят муҳим эканини таъкидлади.

Учрашувда Президентимизнинг шу йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига олий даражадаги ташрифи давомида қабул қилинган икки томонлама, шу жумладан, миграция соҳасига оид келишув ва битимларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида тизимли ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

c46185846cdc621a67b17ffaf858aa42

Россия ички ишлар вазири Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди.

В.Колоколцев мамлакатимиз ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўртасида кенг кўламли ҳамкорликка тайёр эканини таъкидлади.

Prezident.uz дан олинди