FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!”мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.
Ушбу режа асосида тадбир жорий йилнинг 22 май куни соат 14.00 да Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида пресс-конференция бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, соат 17.00 да Вилоят мусиқали драма театрида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!”номли бадиий мусиқий дастур юқори савияда ўтказилди.
Мазкур тадбирда 10 нафар таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга 650 нафар Қарши шаҳридаги ҳарбий қисмлар ҳарбийлари иштироки таъминланди.
Тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, шоир ва ёзувчилар ҳарбийларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, “жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бердилар.
Тадбирлар Қашқадарё бўйлаб давом этмоқда.