FATTOHHON.COM

« Все новости

CУРХОНДАРЁ “ҲАЁТ УЧУН!”! 10.04.2013 11:30

foto(9)_14.jpg

Барча вилоятлар бўйлаб ўтказилаётган “Ҳаёт учун!” тадбирларини қўллаб-қувватлаётганлар сони тобора ортиб бормоқда! 8 апрель куни эса, “Ҳаёт учун!” хайрия лойиҳалари  Сурхондарё вилоятида ҳам бўлиб ўтди.

foto(4)_22.jpg

Термез шаҳридаги хайрия тадбирларида 12 000 дан зиёд киши иштирок этди! Барчанинг мақсади битта “Ҳаёт учун!”

foto(3)_24.jpg

Марафон ғолиблари 1 км.масофани босиб ўтиб, 1-ўринни эгаллаган Лазиза Хушбокова, 2-поғонадаги Дилноза Абдихалимова, 3-ўрин эгаси эса Шахло.Салемоваларнинг қувончлари чексиз эди. Уларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Хайрли тадбирларда таниқли актёрлар, санъаткорлар, хонанда ва созандалар, спортчилар ва “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг фаоллари иштирок этишди.

Ўзбек эстрадамиз юлдузлари бу тадбирларда нафақат иштирок билан, балки онкологик касалликларга чалинган инсонларга эътибор ва ёрдам кўрсатган ҳолда, ҳам ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари ибратли ҳолатдир.

Марафон иштирокчилари ва ташкилотчилари, “Хайрия футболи” олдидан, Сурхондарё вилоят онкология диспансерида ҳам бўлиб, хонандалар Ҳосила Рахимова ва Шахноз бу ерда даволанаётганлар учун ҳайрия концерти бердилар.

foto(1)_32.jpg

Айниқса, хонанда Ҳосила Раҳимованинг жонкуярлиги ва фаоллиги бошқаларни ҳам руҳлантириб юборди. Хонанда бир неча йиллардан буён онкологик хасталикларга чалинганларни ҳаётга бўлган ишончи ва умидларини ошириш учун қўллаб-қувватлаб келмоқда.

foto(10)_14.jpg

Ҳосила Раҳимова, хонанда: - “Ҳаёт учун” ҳайрия тадбирларида бир неча йиллардан буён иштирок этиб келмоқдаман. Ўз юртим Сурхондарёга келганимда аёллар саломатлиги учун ўз ҳиссамни кўшишга ошиқаман ва бу билан янада кўпроқ иштирокчиларни жалб қилаётганимдан хурсанд бўламан. Даволанаётган аёллар учун ҳар биримизнинг энг кичик ҳиссамиз ҳам муҳим эканини яхши тушунаман. Мана икки йилдирки, нафақат форум марафонда югуриш, балки вилоят онкодиспансерига келиб, бу ерда шифо топаётганларга ўз ижодимизни хадя этамиз, уларнинг кўнглини кўтаришга ва ҳаётга ишончини мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз!

foto(5)_22.jpg

Онкодиспансердаги ҳайрия концерти ва марафондан сўнг вилоятликлар томонидан кутилган яна бир тадбир ҳайрия футбол ўйини бўлиб ўтди.

foto(7)_17.jpgКомандаларни қўллаб-қувватлаш учун 10 мингдан зиёд томошабинлар йиғилдилар, “Сурхон” спорт мажмуасининг стадиони мухлислар билан тўлди!

foto(8)_15.jpg

Қизиқарли ўйин ва ундан кейин хонандаларнинг чиқишлари,

foto(6)_18.jpg

барчанинг диққат-эътибори марказида бўлди.

foto(2)_26.jpg

Энг муҳими, бу тадбирлар соғлом турмуш тарзи ва атрофдагиларга ёрдам бериш ғояларини қўллаб-қувватлайдиган инсонларни бирлаштирди.

 

Эслатиб ўтамиз, “Ҳаёт учун” ҳайрия тадбирлари Фонд-Форум, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси,“Келажак овози” ёшлар маркази ташаббуси билан шу кунгача Олмалиқ шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтди ва 100 мингдан зиёд инсонларни бирлаштирди!

28 апрелга қадар мазкур лойиҳа, юртимизнинг қолган вилоятларида ҳам ўтказилиб, Тошкентдаги республика босқичи билан якунланади!

Саида Вахобова