FATTOHHON.COM
« Все новостиЖорий йилнинг 23-28 май кунлари Юртимизда Грузия маданият кунлари ўтказилиб, унинг доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. 26 май куни эса, Грузия Республикасининг Мустақиллик куни бўлиб, шу муносабат билан Hyatt Regency меҳмонхонасида ҳам тантанали тадбир бўлиб ўтди. Маданият кунлари доирасида юртимизда Грузиянинг машҳур машҳур «Erisioni» Давлат Академик халқ қўшиқлари ва рақс Ансамбли меҳмон бўлди ва 27 май куни “Истиқлол” санъат саройида ўзининг концерт дастурини тақдим этди!
Мазкур концерт ташкилотчиси Proart компанияси бўлди!
Концерт юқори кўтаринки кайфиятда ўтди ва бунда албатта, Компания директори Жавлон Камаловнинг ҳиссаси катта бўлди!
Концертнинг илк дақиқалариданоқ томошабинлар Грузия нафаси, унинг анъаналари ва маданиятини ҳис этишди!
Фақат миллий либосларда, халқ қўшиқлари ва рақсларидан ташкил топган репертуар томошабинларнинг тўхтовсиз қарсакларига сабаб бўлди!
Раққослар ва раққосалардаги шижоат ва ғайратнинг чеки йўқдек эди!
Айниқса, айрим рақсларда раққослар гўёки саҳнада “парвоз” қилишди!
Уларни кийик мисол сакрашларини кўриб, қойил қолмай илож йўқ!
Гўёки, “Қани ким баландроққа “учади”?” деб, гаров боғлагандек таассурот уйғотишди!
Саҳнадаги жанговор рақсда намойиш этилган Қиличбозлик эса, концертнинг энг юқори фишкаларидан бўлди!
Қиличлардан чинакамига учқунлар сачради!
Бунинг устига раққослар бир вақтнинг ўзида кўкка сакраб рақсга тушиб, қиличбозлик қилишди!
Томошабинларнинг баланд овоздаги “браво” ҳайқириқлари рақслар тугагандан сўнг ҳам тинмади!
Оққуш мисол оҳиста “сузган” раққосаларнинг сокин рақслари, томошабинларга ўзгача романтик дақиқаларни тақдим этди!
Раққос йигит ижросидаги оёқ учидаги рақсни кўриб, ҳамма қойил қолган бўлса,
раққосаларнинг миллий либослардаги нафис ҳаракатлари шу қадар сокин эдики... томошабинлар уларнинг узун либосларда юришларини кўриб, ҳаттоки “оёғида ролик бўлса керак, ўшанда секин учиб чиқяпти” деган фикрлар ҳам бўлди!
Аслида асло ундай эмаслигини, раққосалар рақс ҳаракатлари тезлашганда намойиш қилишди!
Раққосларнинг рақс ҳаракатларида ҳаттоки тиззалаб сакраб ҳам рақс тушиш ҳаракатлари, янада мураккаб ҳаракатлар кўп эди!
Бошида шиша билан ижро этилган рақс ҳам, ўзгача бўлди!
Раққослардан ясалган жонли чўққи,
унда ҳилпираган байроқ, барчанинг олқишига сазовор бўлди! Ҳар бир юрт учун ўз байроғи азиз ва муқаддас!
Халқ миллий қўшиқлари гоҳ мусиқа билан,
гоҳ эса, мусиқасиз жонли ижрода янграб, яна тинимсиз олқишларга сабаб бўлди!
Дўмбира ижроси ва ажойиб рақсларни, бу ажойиб санъатни Авлодда авлодга ўтаётганлиги таҳсинга сазовор!
Концерт якунида эса, Ансамблни бутун зал тик туриб олқишлади!
Улар репертуардан ташқари ҳам, яна ва яна ўз рақсларидан парчалар ижро қилсалар ҳам, олқишлар тинмади ва томошабинлар концертни яна давом этишини исташарди!
Концерт тугаган бўлса ҳам, улар тақдим этган юқори кўтаринки кайфият ва завқ томошабинларда катта таассурот қолдирганлиги шубҳасиз!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Муҳаммадали Юнусбоев ва
Шогирди фотограф Достонбекка миннатдорчилик билдирамиз