FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.
Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа Вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида шу кунга қадар, Тошкент вилояти, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилди.
Тадбирларда Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари, актёр, актрисалар, ўқувчи ва талаба ёшларга ўтган қисқа давр мобайнида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” Давлат дастурининг ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилганлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тизимли амалга ошириш, шунингдек, Республиканинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолият кўрсатиши “Инсон манфаати – ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу ғоянинг ҳаётга изчил ва самарали жорий этилиши ҳақида, ўз фикрларини баён этдилар.
Эндиликда, тадбирлар Бухорода бошланиши кутилмоқда.