FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЖАР” СПЕКТАКЛИНИНГ ИЧКИ БАДИИЙ КЕНГАШ УЧУН ИЛК ЁПИҚ НАМОЙИШИДАН! “ЯПАЛОҚҚУШ УЧАДИМИ?” 01.06.2017 05:30

 photo (13)

Ўзбек Миллий Академик Драма театрида Ўразбой Абдураҳмоновнинг “Ўжар” асари асосида, “Ўжар” комедик спектаклининг ички Бадиий кенгаш учун ёпиқ намойиши бўлиб ўтди.

photo (15)

Спектаклда бош ролларни Ўзбекистон Халқ артистлари  Теша Мўминов,

photo (2)

Зуҳра Ашурова,

photo (9)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдураим Абдуваҳобов,

photo (4)

Гулчеҳра Иброҳимбекова,

photo (8)

Тоҳир Саидов,

photo (11)

Меҳриддин Раҳматов ва бошқалар ижро этишган.

photo (14)

Спектаклда Қорақалпоқ урф-одатлари, анъаналари ва одатлари акс этган бўлиб, ўзбек тилида саҳналаштирилган.

photo (34)

Спектакль режиссёри Марат Азимов.

photo (5)

Спектаклда икки қуданинг қайсарлиги акс этган жанжаллар замирида, икки ёшнинг турмуши, бир ёш оиланинг ҳаёт синовларига бўлган бардоши акс этган. Чунки, ота-оналари ўзаро қарши бўлган икки оила вакиллари турмуш қуриб, бахтли яшашга ҳаракат қилишади, аммо уларнинг оталари ўртасидаги жанжаллар эса, давом этаверади.

photo (12)

Бу жанжалларга сабаб эса, қудаларнинг ўзаро принципи, ҳаттоки оддий “Япалоққуш учадими ёки учмайдими?” деган саволлар устида ҳам ўжарлик билан тортишувларидир. Спектакль тарбиявий аҳамиятга ҳам эга бўлиб, бугунги кунда арзимаган сабаблар билан бузилиб кетаётган оилаларга сабоқ бўлиши мумкин. Чунки, ҳозирги кунда баъзи ёш оилаларнинг бузилиб кетишига шундай қудаларнинг ўжарлиги, молпарастлиги ҳам сабаб бўлмоқда.

photo (26)

Спектаклнинг ёпиқ намойишидан сўнг, ички Бадиий кенгаш бўлиб, унда спектакль ижодкорлари, Ўзбек Миллий Академик Драма театрининг бошқа вакиллари ҳам иштирок этишди.

photo (22)

Унда йиғилганлар спектакль ҳақида ўз фикрларини баён этишди. Жумладан, «Жаҳон адабиёти» журнали Бош муҳаррири  Шуҳрат Ризаев,  

photo (21)

Театр директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масъудов,

photo (18)

Ўзбекистон Халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Рихси Иброҳимова,

photo (32)

Теша Мўминов,

photo (25)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳожиакбар Комилов,

photo (30)

Саида Раметова,

photo (20)

Рустам Каримов,

photo (23)

Лола Элтоева,

photo (27)

Фарҳод Абдуллаев,

photo (33)

спектакль режиссёри Марат Азимов

photo (28)

ва бошқалар спектаклнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

photo (29)

Бу асарнинг муаллифи Ўразбой Абдураҳмонов ҳам спектаклнинг номланишига изоҳ бериб, унда ўқиладиган бир шеърга қўшимча киритгач, Театр жамоасига ҳам спектакль саҳналаштирилганлиги учун миннатдорчилик билдириб, “бу спектаклнинг қандай ютуғи бўлса, бу Театрнинг ютуғи, қандай камчилиги бўлса, бу менинг камчилигим” деб таъкидлаб ўтди.

photo (7)

Спектакль тўлақонли, ўзига хос характерларга эга қаҳрамонлар иштирокидаги комедия сифатида, ундаги актёрлар ижроси ҳам юқори баҳоланди. Актёрлар чиндан ҳам, ўз ролларини берилиб, ролларда яшаб ижро қилишаётганлиги билиниб турибди. Ҳар бир қаҳрамоннинг ўз характери борлиги, актёрлар ижроси асар муваффақиятини таъминлаган.

photo (16)

Айниқса, Теша Мўминов ва Абдураим Абдуваҳобов қаҳрамонларининг зиддиятлари акс этган саҳналар алоҳида эътироф этиб ўтилди. Уларнинг қарама-қаршилиги жуда ишонарли чиққан.

photo (3)

photo (1)

Шунингдек, аёл қудалар Зуҳра Ашурова ва Гулчеҳра Иброҳимбекованинг ҳам ижроси жуда табиий бўлиб, ҳақиқий Қорақалпоқ аёли образини ярата олишган.

photo (10)

Декорация ва танланган мусиқалар борасида ҳам ҳақиқий Қорақалпоқ муҳити яралтилганлиги, қаҳрамонларнинг либосларидан, ижросигача Қорақалпоқ эканлиги сезилиб турганлиги таъкидланди.

Аммо, албатта спектакль давомида баъзи кичик камчиликлар ҳам айтилиб, баъзи таклифлар ҳам билдирилди. Масалан, ижро вақтида ролга берилиб кетиш туфайлими, диалогларда бироз шевалар аралаштириб юборилганлиги, бироз бақириқлар кўплиги, жумлаларда сал қайтарилишлар борлиги, чақалоқ йиғиси ва саҳнадан саҳнага ўтишдаги кичик камчиликлар, кейинги намойишларда бунга йўл қўйилмаслик кераклиги ҳақида, айтиб ўтилди.

Албатта, бу биринчи ички намойиш! Одатда Спектакллар бир неча маротаба намойиш этилгач, у барча ижодкорлар қалбига ҳам ўрнашиб, уйғунлашиб кетади.

photo (19)

Шунингдек, спектакль ижодкорларида Қорақалпоқлардаги хотин эрини “сенсираш”и борасида фикрлар бўлиб, бу спектакль кейинчалик нафақат пойтахтда, балки бошқа вилоятларда ҳам, намойиш қилинганда, тарбия ва ўзаро ҳурмат борасидаги тушунмовчиликларга, нотўғри фикрга сабаб бўлмасмикан, деган фикрлар ҳам бўлди. Шунинг учун ҳам, бу “сенсираш”лар қолдириладими, йўқми, ёки “сиз”га алмаштириладими, бу энди спектакль премьерасида маълум бўлади.

 
photo (31) 

photo (4)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Иброҳимбекова: - Албатта, спектакль ҳақида фикрлар кўп бўлиши табиий. Аммо, бу биринчи намойиш, одатда бир неча намойишдан сўнг, спектаклни кўрсангиз, “асар чиндан ҳам тайёр бўлибди” дейсиз! Чунки, актёрлар ҳам “жойлашиб олади”, қаерида томошабин кулади ёки қарсак чалишигача билиб олади, бундай вақтларда эса, бироз кутиш керак, “босиб” кетмаслик керак, ана шу каби жиҳатлар тўлиқ билиб олинади. Лекин, энг мураккаби албатта, Бадиий Кенгашга топшириш! Чунки, ўзим ҳам Бадиий Кенгашда бўламан, “қаерида камчилик бор экан” деган фикрлар, албатта бу спектаклни янада яхшилаш, сайқаллаш учун бўлади. Спектакль эса, айтганимдек бир неча намойишдан сўнг тобига келади ва ўзингиз ҳам маза қилиб, ролингизни ижро қиласиз. Энди биз, репетиция жараёнини бошқача ишлаган эдик. Яъни, репетицияда ўша Қорақалпоқ халқига хос “сансираш” йўли билан кетган эди. Албатта, спектаклда қанча сўзлар бор. Кейин эса, ҳозирги намойиш олдидан кеча “бу ерда “сиз” деб ижро қилиш керак, Қорақалпоғистондаги намойишда “сан”сираб ижро этасизлар” дейишди. Табиийки, бунда мен ҳам роль ижросидан кўра “сен” ва “сиз”ни назорат қилишга кўпроқ эътибор қарата бошладим. Ҳаттоки, саҳнада шундай бир лаҳза ҳам бўлдики, “сен” дедимми, ёки “сиз”ми, деб ўйлаб ҳам қолдим. Бу эса, озгина мени ижодимга ҳам халақит берди. Ҳаттоки, ўзимга ҳам, “репетицияларда жуда ҳам бошқача ўйнагандингиз, аммо бугун бироз бошқачароқ ўйнаганингиз билинди”, деганлар бўлди. Чиндан ҳам, бугун бироз ўзимдаги ички назорат, яъни, хаёлим “сен” ва “сиз”да бўлгани учун ҳам, шундай бўлди. Ролга келсак, бу роль мени феълимга мосроқ, ўзим ҳам бироз шаддодман, шундай ролларни яхши кўраман! Албатта, бу ролим бошқа ролларимга ўхшамаслигини, “бошқача бўлибди” деган фикр бўлишини ҳоҳлайман ва шунга ҳаракат қилдим. Ички Бадиий Кенгашда айтилгандек, томошабин кўрганида “Вой, бу Қоралпоқ аёли, деб ўйлабмиз”, деган фикр бўлиши учун ҳам ҳаракат қилдик. Мен Маданият коллежида “Шайтон келинчак” номли Қорақалпоқ асарини саҳналаштирганимда, талабаларим саҳнага чиқиб, роль ўйнашганда, томошабинлар “Бу Қорақалпоқ йигит-қизларини қаердан олгансизлар?” дейишган эди! Демак, шу муҳитни уларга ўргата олганмиз. Чапанилик, соддалик, шу даража бўлиши керак, биздан ҳам спектакль режиссёри Марат Азимов шу нарсани талаб қилди! Умуман олганда, бу асарни “саҳналаштирилсин” деган ижодкорларнинг биринчиси ўзимман. Чунки, янги комедия саҳналаштирайлик, шундоқ жанр тўғри келяпти, томошабин мазза қилади, деганман. Албатта, театрнинг ўзига яраша муҳити, қоидалари бор, мана шу бугунга насиб қилган экан. Бошида биринчи кампирни ўйнамоқчи эдим, яъни, Ўзбекистон Халқ артисти Зуҳра Ашурова ижро қилган аёлни, аммо у роль “Уч кунлик дунё” спектаклида ижро қилган ролимга ўхшаш экан! Шундан кейин, бу иккинчи қуда аёл ролини маъқул кўрдим. Бу икки аёлнинг бир-биридан фарқи катта, биринчи аёл жайдари соддароқ, мени ролимдагиси эса, шаддод, ўткирроқ аёл! Аммо, ҳар икки аёл ҳам фарзандларининг бахти учун ҳаракат қиладиган самимий, кўнгли тоза аёллардир!

 photo (3)

Спектаклдаги айнан “сен”, “сиз” борасида шахсий фикр: ҳар спектакль намойиши олдидан томошабинларга, шу спектаклда роль ижро этаётган бирор актёр томонидан саҳнада қисқача бўлса ҳам, спектаклни Қорақалпоқ адиби қаламига мансублиги, унда Қорақалпоқ урф-одат, анъана ва одатлари акс этганлиги, ҳамда шунга кўра, хотин эрини “сенсираши” улардаги одат эканлиги айтиб ўтилса, томошабинларда спектакль бошланиши олдидан бу ҳақида оз бўлса ҳам, тасаввур ҳосил бўлиб, спектаклни ўзгача кайфиятда кўришлари мумкин бўлар эди, деб ўйлаймиз!

photo (17)

“Ўжар” спектакли тез кунларда томошабинлар эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда! Танланган мавзуси, ҳамда актёрлар ижросига кўра, бу янги спектакль ҳам, премьерадан сўнг, албатта томошабинлар қалбидан жой олиши шубҳасиз!

 Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Doston

Фотолар учун фотограф Достонбекка

миннатдорчилик билдирамиз

photo (1)

photo (24)

photo (6)

photo (5)

photo (2)

photo (1)