FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Мендирман ўша” Жалолиддин Мангубердига бағишланган тарихий клипининг суратга олиш ишлари ҳақида маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Эндиликда мазкур клипнинг якуний қисми куни кеча Тошкент вилоятида суратга олинди. Суратга олиш ишлари 3 кун давом этиб, клип сюжетига кўра, замонавий Мангуберди қиёфаси ҳам яратилди. Ватанимиз ҳимояси учун ўзини қалқон қилишга тайёр, фидоий чегарачи аскарларимиз акс этган жараёнлар ҳам, мазкур клипдан жой олади!
Шунингдек, бу галги суратга олиш жараёнида танклардан ҳам фойдаланилди! Албатта, суратга олиш жараёнлари осон кечгани йўқ, аммо бу мардонавор клип шунга арзийди!
Ўзбек шоу бизнесида биринчи марта энг катта масштабда суратга олинаётган бу тарихий видеоклип, барча учун ўзига хос намуна бўлса ажаб эмас!
Олдинда эса, монтаж жараёнлари! Кузатишда давом этамиз!
КЛИП СУРАТГА ОЛИНИШ ЖАРАЁНИДАН ВИДЕО!