FATTOHHON.COM
« Все новости10,11 июнь кунлари пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Маданият саройи ашула ва рақс ансамблининг Хайрия концерти бўлиб ўтди.
Мазкур Хайрия концертлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган.
Концерт ижрочи ташкилотчиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Маданият саройи бошлиғи, майор Ўзбекистонда кўрсатган артист Учқун Тиллаев.
Концерт режиссёри Ўткир Муҳаммадхўжаев.
Мазкур концерт дастурлари вақтида, ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган фидоий Ички ишлар ходимларининг оила аъзолари, ҳамда кам таъминланган фахрий ходимлар ҳам таклиф этилиб, уларга совғалар топширилди.
Тадбирнинг бадиий мусиқий қисмида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Маданият саройи ашула ва рақс ансамбли хонандалари ўзларининг Ватан мадҳидаги Истиқлол, тинчлик-осойишталик ва фаровон ҳаётимизни тараннум этувчи дилга яқин куй-қўшиқларини ижро қилдилар.
Концертда иштирок этган хонандалар, жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Дилноза Исмияминова,
Юлдуз Турдиева,
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Фирдавс Пазлитдинов,
Дилсўз (Гўзал Жуманиёзова),
хонандалар Шерали Бекмуродов,
Фаррух Раимов,
сўз усталари Ўткир Муҳаммадхўжаев,
Зокир Очилдиев ва бошқалар...
Шунингдек, тадбир давомида ёшларимизни тўғри йўлга бошлаш, уларда Ватанпарварлик руҳиятини шакллантириш учун, махсус композияли мусиқий саҳна номерлари ҳам намойиш этилди.
Концерт юқори кайфиятда ва файзли ўтди.
Бу каби тадбирлар ёшларимизни янада фидоий бўлишга, қалбларда Ватанга меҳр-муҳаббат ҳиссини оширишга хизмат қилиб, Ватанимиз, халқимиз тинчлиги йўлида жон фидо этган тинчлигимиз посбонлари Хотираси, ҳамиша азиз ва муқаддаслигини эслатиб туриши шубҳасиз.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Маданият саройи бошлиғи, майор Ўзбекистонда кўрсатган артист Учқун Тиллаев: - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Раҳбарияти ташаббуси билан бутун Республикамиз бўйлаб, Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи ашула ва рақс ансамбли хонанда, созандалари билан биргаликда халқимизга хайрия гала-концертлари намойиш этиб келмоқдамиз. Барча вилоятларимизда, вилоятларимизнинг чекка туманларигача, ҳатто чегара ҳудудларигача бориб, санъаткорларимиз билан халқимизга хайрия концертларини тақдим этдик. Концерт дастурларимизни халқимиз жуда ҳам кўтаринки кайфиятда қабул қилишди. Чунки, бу концертларда таниқли санъаткорларимиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, хонандалар, сўз усталаригача иштирок этишди. Халқимизнинг кайфиятини кўриб, биз ўзимиз ҳам хурсанд бўлдик. Бу концерт дастурларимиздан асосий мақсадимиз, халқимизга кўтаринки кайфият улашиш, ёшларимиз қалбига Ватанпарварлик руҳини сингдириш! Шунингдек, тадбирларимизда тарғибот ишлари ҳам йўлга қўйилган бўлиб, ёшларимизни ҳар хил йўлларга кириб кетмаслиги, ҳар хил диний оқимларга аралашиб қолмаслиги учун, тарғибот ишлари ҳам композиция саҳна номерлари тарзида намойиш қилинмоқда! Асосий мақсадларимиздан бири, мазкур тадбирлар давомида ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида, жиноятчилар билан курашларда ҳалок бўлган фидоий ходимларимизнинг хотирасини ёд олиб, уларнинг оила аъзоларини мазкур концертларимизга таклиф қилиб, уларга оз бўлса ҳам, эътибор, меҳр-оқибат кўрсатиш! Уларни чақириб, суҳбатлар ўтказиб, ўз совғаларимизни тақдим этяпмиз. Гап совғада эмас, эътибор, меҳр-оқибат кўрсатиш, асосий инсонийлик бурчимиз, деб биламиз. Ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида мардларча ҳалок бўлган Ички ишлар ходимларининг оила аъзолари, фарзандлари, оналари келганда, уларнинг кўзларидаги шундай фидоий, Ватан хизматига муносиб фарзанд ўстирганлиги учун фахр ва ғурур туйғуларини кўрамиз! “Шундай эл, Ватан корига ярайдиган, ўз Ватани тинчлиги учун ўз ҳаётини ҳам аямаган фарзанд ўстирган эканман! Фарзандим ноқобил бўлмаган экан, юртга керакли инсон бўлган экан! Ватани учун жонини фидо қилган экан! Мен шундай фарзанд ўстирганимдан фахрланаман!” деган Оналаримизни кўп учратдим... Демак, биз нимаики қилаётган бўлсак, юрт учун ўз жонини фидо этган инсонларни эслаб қўйишимиз, уларнинг яқинлари ва оила аъзоларига меҳр, эътибор кўрсатишимиз керак, деб ўйлайман! Ахир, Хотира муқаддас, хотира азиз, яхшиларни эслаш, нақадар лазиз! Яхши инсонларни албатта, эслашимиз керак! Ватанимиз тинчлиги йўлида ўз жонини фидо этган бу қаҳрамон, мард инсонларни халқимиз, Ватанимиз ҳеч қачон унутмайди! Улар абадий бизнинг қалбимизда яшайди! Бундан ташқари, ёрдамга муҳтож фахрийларимиз, ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида тан жароҳати олиб, ногирон бўлиб қолган ходимларимиз ҳам бор, уларни ҳам қўллаб-қувватлашимиз керак! Уларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида мана шундай Хайрия концертлари ташкил этилмоқда! Бу концертларни ходимларимиз билан ҳамжиҳатликда ўтказяпмиз! Бугун мана шу хайрия концертларимизнинг ниҳояси, Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош Бошқармасида хизмат қилаётган ходимларимизнинг оила аъзоларини, ҳамда Ички ишлар Вазирлиги тизимида хизмат қилаётган ходимларимизни ҳам оила аъзоларини ҳам таклиф этиб, уларга мана шу хайрия концертларимизни тақдим этмоқдамиз. Концерт дастурлари 2 кун давомида бўлиб, келганлар жуда ҳам мамнун бўлиб, кўтаринки кайфиятда бўлишди. Юртимиз ҳамиша тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Ҳар йили мана шундай хайрия концертлари ўтказган вақтимизда мени қўлимга ҳалок бўлган Ички ишлар ходимлари оилаларининг рўйхатини беришганида, бир ният қиламанки, мана шу рўйхатдаги сонлар миқдори келгуси йил, кейинги сафар мутлақо кўпаймасин, дейман! Ҳамиша Ватанимиз тинч бўлсин! Мана шу ҳар бир ходимларимизнинг ота-оналари тонгда дуо қилиб хизматга жўнатганда, улар кечқурун соғ-омон, бешикаст уйига кириб келсин, деймиз! Халқимиз ҳамиша осуда, гўзал, фаровон ҳаёт кечирсин! Бизнинг халқимиз, юртимизга байрамлар, тўйлар, чиройли концертлар ярашади!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Достонбекка
миннатдорчилик билдирамиз