FATTOHHON.COM

« Все новости

“УНУТМА МЕНИ” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН!  11.04.2013 10:47

foto(10)_15.jpg

11 апрель куни “Алишер Навоий” киносаройида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига кўра, суратга олинган “Унутма мени” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

foto(1)_36.jpg

Фильм режиссёри Қамара Камалова.

foto(7)_20.jpg

Оператор Умид Маликов

Бастакор Владимир Барамиков

Монтаж режиссёри Муҳбилло Убайдуллаев

Картина директори Дилшод Мирзамуротов

foto(2)_29.jpg

Фильмда бош ролларни ёш актёрлар Севинч Абдураҳмонова, Зебо Шарипова, Рашид ижро қилишган. 

foto(8)_17.jpg foto(6)_21.jpg

Шунингдек, Тоҳир Миралиев, Дилшод Мирзамуротов ҳам  суратга тушишган.

foto(3)_26.jpg

Фильм болалар ҳаёти ҳақида бўлиб, фильм воқеаларида кичкина қизалоқнинг таътил вақтида бувисининг олдида, қишлоқда бўлган кундалик турмуш тарзи кўрсатилган.

foto(5)_25.jpg

Фильмнинг монтаж режиссёри Муҳбилло Убайдуллаев: - Фильмдаги қизалоқ қишлоқда янги дўстлар билан танишади ва табиат мўъжизаларидан баҳраманд бўлади. Фильм томошабинни меҳру мурувватга, яқинларига нисбатан инсоний муносабатда бўлишга ва табиатга эътиборли бўлишга ўргатади. Тарбиявий аҳамияти жуда катта. Агар ана шундай фильмлар катталар билан ишланса, катталар учун фильм қилинса, ҳар томонлама, омадли чиқади, деб ўйлайман. Чунки, фильмнинг ўзини айтмоқчи бўлган фикри бор. Ёш болалар дунёқараши орқали, уларнинг хурсандчилиги ва қайғулари, аниқ ҳамда профессионал даражада кўрсатилган.

foto(9)_16.jpg

“Унутма мени” фильми ҳозирда “Алишер Навоий” киносаройида намойиш қилинмоқда!

Ижодий ҳамкорлик учун Сардор Ариповга ва

Фотосуратлар учун  Мурод Лапасовга миннатдорчилик билдирамиз.

Феруза Фаттохова

foto(14)_10.jpg

 

 

 

 

foto(4)_24.jpg

foto_470.jpg

foto(15)_8.jpg

foto(12)_13.jpg

foto(13)_11.jpg