FATTOHHON.COM
« Все новостиФонд Форум, «Осиё рамзи» Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар томонидан ҳар йили ўтказиб келинаётган “Болажонлар-ширинтойлар” болалар мода фестивалининг либослар намойишининг биринчи куни 11 апрель куни ўтказилди.
Бу байрамона тадбир, ўхшаши йўқ лойиҳага бир йил мобайнида тайёргарлик кўрилади.
Фестивалда таниқли ўзбек дизайнерлари билан бир қаторда ёш модельерларнинг ижод намуналари ҳам намойиш этилди.
Фестивалда Фонд Форумнинг “Эски шаҳар” болалар ижодиёти маркази тарбияланувчилари ўз тўпламлари билан ҳамда модель сифатида иштирок этдилар. Шунингдек, “Баркамол авлод” болалар маркази, “Колибри” арт бюроси, “Paradise” мода мактаблари вакиллари, “Ўзбекенгилсаноат” ДАК қошидаги “Шарқ либослари” дизайн-мактаби, Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти талабалари ҳам қатнашишди.
Фестивалда қуйидаги услублардаги болалар либослари намойиш қилинди: -
«School style» - мактаб либослари;
“Street style” – кундалик;
“Кичик хоним” – байрамона;
“Хаёлпарастлар” – авангард йўналишдаги;
“Шарқона унсурлар” – ўзбек миллий либослари элементлари билан;
“Hand made” - қўл меҳнати асосида;
“Сеҳрли мўйқалам” – “батик” техникаси ёрдамида гул босилган;
“Casual” – замонавий, қулай ва ихчам либослар.
2013 йилда 40 нафар дизайнер ва модельер томонидан 36 та тўплам яратилиб, намойиш қилинди.
Моделларнинг ёшлари 2 ярим ёшдан 14 ёшгача бўлиб, фестиваль намойишида жами 227 та ёш бола моделлар иштирок этишди.
“Болажонлар-ширинтойлар 2013” болалар мода фестивали ҳакамлари – “Дом стиля” дизайнерлари “Kanishka” Алексей Маньшаев ва Зулфия Султонбоева, «JannatMakon» журнали бош муҳаррири Ирода Дадажонова, “Ўзбекистон ипаги” пиллачилар ва ипак ишлаб чиқарувчлари уюшмаси ижрочи директори Баҳром Мирзаев, тўқимачилик корхоналари вакиллари ва бошқалар.
Намойишнинг биринчи кунида намойиш этилган либослар тўпламлари ҳар бири ўзига хос бўлиб, айниқса, “Маленькая леди”, “Мелодия”, “Весёлая полянка”, “Фантазёры”, “Бал”, “Карамель”, “Вольшебная метелька” либослар тўпламлари томошабинларда алоҳида таассурот қолдирди.
“Мелодия” либослар тўпламида, ҳар бир либосга нота рамзи туширилган бўлса,
“Весёлая полянка” либослар тўпламидаги ҳар бир либос, ўзида бир гулни акс эттириб, ўша гуллар билан “безатилган”!
Намойиш сўнгида, иштирокчиларга сертификатлар, ҳамда эсдалик совғалари тақдим қилинди.
Саида Вахобова