FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЁШ АВЛОДНИНГ МАЪНАВИЙ ОЛАМИ ВА УНИ ЮКСАЛТИРИШДА МИЛЛИЙ ЭСТРАДА САНЪАТИНИНГ ЎРНИ”, “ЎЗБЕКНАВО” ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ 12.04.2013 13:26

foto(3)_28.jpg

12 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан, “Ёш авлоднинг маънавий олами ва уни юксалтиришда миллий эстрада санъатининг ўрни” мавзуида, матбуот анжумани ўтказилди.

Унда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси раҳбари Азамат Ҳайдаров, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши Раиси Баҳодир Ғаниев, “Сато” гуруҳи Тоир Қўзиев, хонанда Алишер Файз сўзга чиқишди. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси раҳбари Азамат Ҳайдаров ўзбек эстрада санъатидаги ҳозирги кундаги ютуқ ва камчиликлар, ҳозирги кундаги хонандаларга берилаётган имкониятлар, “Ўзбекнаво” томонидан яратиб берилган шароитлар ҳақида айтиб ўтди.

Матбуот анжуманида қўшиқларга русча сўзлар қўшиб айтишлар, ҳамда оммавий маданият масаласи ҳам кўтарилди.

Шунингдек, мазкур анжуманда ОАВ вакиллари, ёш хонандалардан “Элдидо” гуруҳи, Умидахон, Дилсўз, Амира Алибекова ва бошқалар иштирок этдилар.

Матбуот анжумани давомида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси раҳбари Азамат Ҳайдаров ОАВ вакилларининг барча саволларига мазмунли жавоб қайтарди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(4)_26.jpg

Бўлиб ўтган матбуот анжуманининг тўлиқ матни ва барча фотолар батафсил кечқурун.