FATTOHHON.COM

« Все новости

ДИЛНОЗА КУБАЕВА ВА ТОЛИБ МЎМИНОВ БЕНЕФИС! 12.04.2013 13:30

foto(1)_38.jpg

12 апрель куни Ўзбек миллий Академик драма театрида халқимизнинг севимли актрисаси Дилноза Кубаева ва актёр Толиб Мўминовларнинг бенефиси бўлиб ўтди.

foto(2)_31.jpg

Саҳнада меҳмонларни самимий сўзлар билан кутиб олган Дилноза Кубаева ва Толиб Мўминов барчага миннатдорчилик билдиришгач, Дилноза Кубаева саҳнага устози Ўзбекистон Халқ артисти Ёқуб Аҳмедовни таклиф қилди.

Ундан сўнг эса, саҳнага Ўзбекистон Халқ артисти Теша Мўминов таклиф қилинди.

Табриклардан сўнг, актёр Толиб Мўминов хонанда Гулзода Худойназарова билан биргаликда Ватан ҳақида қўшиқ куйладилар.

Сўнг, актриса Дилноза Кубаева ва актёр Толиб Мўминов роль ижро қилган спектакллардан парчалар ижро қилинди.

Жумладан, “Қуёшни сен уйғотасан” спектакли Дилноза Кубаева ва Толиб Мўминов

“Сизсиз ўтмас кунларим” спектакли Дилноза Кубаева ва Асатилла Набиев

“Тақдир синовлари” спектакли Толиб Мўминов ва Муяссар Бердиқулова

“Сенга бир гап айтаман” спектакли Дилноза Кубаева ва Беҳзод Муҳаммадкаримов

“Андишали келинчак” спектакли Дилноза Кубаева ва Саида Раметова

“Рустам” спектакли Дилноза Кубаева ва Толиб Мўминов

Бенефис давомида актёр Толиб Мўминов Гулзода Худойназарова билан биргаликда неча қўшиқлар куйладилар.

Дилноза Кубаева ҳам Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Мавлуда Асалхўжаева билан “Қайнона” дуэтини биргаликда куйлашди.

Бенефис давомида хонандалар Абдурашид Йўлдошев, Мавлуда Асалхўжаева, ҳамда “Дизайн” гуруҳи, хонанда Дилноза Кубаевани табриклашди.

Бенефис якунида актёр Толиб Мўминов отаси Теша Мўминовга саҳнада миннатдорчилик билдирганидан сўнг, актриса Дилноза Кубаева саҳнадан тушиб, олдинги қаторда ўтирган ўз онасига миннатдорчилик билдириб, гуллар тақдим қилди.

foto_472.jpg

“Антракт” кўрсатуви ижодкорлари мазкур бенефисдан репортаж тайёрлашди. Шунингдек, ҳамкасбимиз Шоира Юнусова ҳам, “Тошкент” радиоси учун, мазкур бенефисдан ҳамкасблар фикрини ёзиб олди.

Бу икки актёрнинг бенефиси мазмунли ва файзли ўтди.

БЕНЕФИСДАН БАРЧА ФОТО ВА ВИДЕОЛАР КЕЧҚУРУН!

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова