FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Самарқанднинг Каттақўрғон туманидаги концерти ҳам, томошабинларнинг олқишлари остида ўтди!
Санъаткор концерт давомида Бобур ғазали билан “Шайдо қилибсен”, шунингдек, “Қошингиз қаросиму”, “Бағдодда нима гаплар?” каби бир қатор томошабинлар кўнглидан жой олиб улгурган қўшиқларидан ташқари, яна бошқа кўплаб севимли ва янги қўшиқларидан куйлади! Талабларга биноан, сўралган қўшиқларгача ижро қилинди!
Томошабинларнинг кўплари, ташқарида тик туриб бўлса ҳам, концерт кўришди. Чунки, юртимизнинг кўплаб вилоят ва туманларида ҳар йили Санъаткорнинг гастроль концертларини кутишади.
Озодбек Назарбековнинг Тошкентдаги концертларига келолмаган томошабинлар учун, бундай гастроль концертлари ҳар йили ажойиб туҳфа бўлади.
Кўтаринки руҳиятда ўтган концерт, томошабинлар учун таассуротларга бой бўлди!
Фото ва видеолар учун Продюсер Илёс Дадабоевга
миннатдорчилик билдирамиз
ВИДЕО!