FATTOHHON.COM

« Все новости

“БИБИХОНИМ” РОЛИДА ЯШАГАН САИДА РАМЕТОВА! ЮРАКЛАРНИ ТИТРАТГАН СИЙМО... “БИБИХОНИМ” СПЕКТАКЛИНИНГ ИЛК НАМОЙИШИДАН! 25.06.2017 05:48

 Photo (48)

24 июнь куни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошида ташкил этилган “Киноактёр театр студияси”нинг «Бибихоним» деб номланган учинчи спектаклининг илк намойиши бўлиб ўтди!

Мазкур театр студияси Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ёш киноактёрларнинг профессионал малакасини ошириш мақсадида, кўплаб киноижодкорларнинг талаб-истак ва ҳоҳишларини инобатга олиб ташкил этилган.

Photo (34)

Photo (12)

Тарихий шахс Бибихоним ҳаёти акс этган спектаклда, бош роль Бибихоним ролини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова ижро этди.

 Photo (62)

Спектакль режиссёри Сайфиддин Мелиев.

Photo (28)

Спектаклда Бибихонимнинг умр йўлдоши Соҳибқирон Амир Темур вафотидан кейинги ҳаёти,

Photo (15)

Амир Темур васиятига амал қилмаган шахзода Халил Султон ва унинг рафиқаси Шодимулк билан кечган зиддиятли вазиятлар акс этади.

 Photo (33)

Чиғатой улусига мансуб мўғул хонларидан Амир Қозонхоннинг қизи Сарой Мулкхоним 1341 йилда туғилган ва отаси Қозонхон тахтдан ағдарилиб қатл этилганда 5 ёшда бўлган. 14 ёшида у Амир Ҳусайнга никоҳланади. Амир Ҳусайннинг вафотидан кейин эса, 29 ёшида уни Соҳибқирон Амир Темур ўз никоҳига олади. Унга уйланганлиги учун ҳам, Амир Темур “кўрагон” яъни “куёв” деб аталган. Амир Темур Сарой Мулкхонимнинг хон авлодига мансублиги учун ҳам, уни Бибихоним, яъни Катта хоним этиб тайинлаган ва у ҳарамдаги ҳамма маликалардан ҳам улуғи ҳисобланган.

Photo (50)

Бибихоним чиндан ҳам бу мартабага муносиб бўлиб, ақл-заковат, инсонпарварлик, сиёсат, саховат ва ҳуснда тенгсиз, деб таърифланган. Амир Темур вафотидан сўнг, уни васиятига кўра, тахтга Пирмуҳаммад Мирзо ўтириши керак эди. Аммо, Амир Темурнинг набираси Халил Султон Мирзо 1405 йил Самарқандни эгаллаб, ўзини Мовароуннаҳр ҳукмдори деб эълон қилиб, хотини Шодимулк билан бирга Амир Темурнинг бевалари, Темурий шаҳзодалар, шу жумладан Бибихоним бошига ҳам, оғир кунларни солган.

Photo (19)

Халил Султон Мирзо Шодимулкнинг иғволарига шу қадар ишонганки, ҳаттоки ўзини тарбиялаб вояга етказган Бибихонимнинг ҳам сўзларига қулоқ солмаган. Ўзига она ўрнида бўлган, Амир Темурнинг бева рафиқаларини Шодимулкнинг маслаҳатига кўра, номуносиб инсонларга турмушга бердирган. Шодимулк асли қуйи табақадан бўлиб, унга уйланганлиги учун Халил Султон Мирзо Амир Темур ғазабига учраган, аммо оқила Бибихонимнинг сўзларидан ўтолмай, Амир Темур уни кечирган. Оқибатда эса, Шодимулк Амир Темур вафотидан сўнг, эри тахтга ўтиргач, Бибихонимнинг бу яхшилигини ҳам, унутиб юборган. Бундан ташқари, Бибихонимга энг ишонган садоқатли амирлари ҳам сотқинлик қилишган. Бибихоним ҳаётнинг бу оғир зарбаларини ҳам мардонавор енга олган.

 Photo (26)

Темурийлар томонидан қаттиқ норозиликка учраган Халил Султон Мирзо охир-оқибат, Амир Темурнинг кичик ўғли Шохрух Мирзо билан жангда мағлуб бўлиб, ҳокимияти қўлдан кетган.

 Photo (23)

Спектаклда ана шу жараёнлар давомида кечган Бибихоним ҳаёти акс этган бўлиб, унинг қанчалар сабрли, қанчалик оқила аёл эканлиги тасвирлаб берилган.

Photo (7)

Улуғ Соҳибқироннинг умр йўлдоши...

Photo (16)

Ўз замонасининг энг оқила аёли...

Photo (8)

Аёл сабри... Буюк Маликанинг сабри ҳам, тоғ қадар эди...

Photo (6)

Соҳибқирон вафоти ҳақида хабар келганда титраган юрак, титраган қўллар... 

Photo (22)

Ҳушини йўқотмаслик, фарзандлар, кундошлари, барча маликаларни ҳимоя қилмоқ учун қанчалар матонат керак бўлди унга...

Photo (18)

Ўз кундошлари хор бўлмаслиги учун ўзи катта қилган Халил Султон олдида тиз чўкиш... Бунинг учун қанчалар сабр керак бўлган унга...

Photo (30)

 Энг садоқатли деб билган  амирларнинг  сотқинлигини билганида бу оғир дардни енгиш учун қанчалар бардош керак бўлган унга...

Photo (51)

Набираси Мирзо Улуғбекни бағрига босганида қанчалар меҳр мужассам унда...

Photo (9)

Photo (25)

Мана шу ижрони, маҳоратни кўз қарашлариданоқ ифода эта олган, томошабинни бир зум олис тарих оламига чорлаган, ўз образига ишонтириб,

Photo (38)

ўзи билан бирга йиғлаганда йиғлатиб,

Photo (20)

меҳр берганда юракларга ҳаяжон солган, “Бибихоним” сиймосидаги Саида Раметова!

Photo (49)

Саида Раметованинг “Бибихоним”и бир вақтнинг ўзида салобатли, жиддий

Photo (70)

ва бир вақтнинг ўзида меҳрибон ва жонкуяр аёл...  Ҳақиқий Шарқ аёли...

Photo (37)

Актриса Саида Раметова ўз ролини шу қадар маҳорат билан ижро этдики, айрим саҳналарда томошабинлар у билан бирга кўзёшларини тия олишмади...

Photo (39)

У билан бирга изтиробга тушишди...

Photo (35)

Актриса роль ўйнамади, балки унда яшади!

 Photo (67)

Спектакль томошабинлар томонидан кучли олқишлар билан кутиб олинди! ВИДЕОГА ЎТИШ!

Photo (56)

Photo (57)

 Photo (58)

 Spektakl

Саида Раметованинг ўғли хонанда, актёр ва режиссёр Азиз Раметов, "Бибихоним" деб ёзилган гулдаста олиб келиб, онасини самимий табриклади!

Photo (64)

Барчани спектаклдаги актёр ва актрисаларнинг маҳоратли ижролари таъсирлантирди!

Photo (1)

Photo (3)

Photo (2)

Томошабинлар ўзларини бир зум тарихий даврга тушиб қолгандек ҳис қилишди. Чунки, фойе ва залдаги декорациялар, айнан тарихий муҳитни акс эттириб, томошабинларда спектакль руҳиятини янада чуқурроқ ҳис қилишларига имконият яратган эди.

Photo (65)

Спектаклдан сўнг, унда асосий ролларни ижро этган актриса ва актёрлар билан қисқача суҳбатлашдик.  

Photo (73)

 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова: - Ўзи мен “Бибихоним” ҳақида яхши бир асар бўлса, шу ролни ижро этсам, деган ниятда эдим. Бу ҳақида Сайфиддин Мелиевга келиб айтганимда, у киши ҳам шу спектаклни саҳналаштириш ниятида бўлиб, бу ролни “Саидахон ижро этса”, деган экан! Яхши ниятда иш бошладик, астойдил ишладик, Рузаи Рамазон ойида, Ҳайитга премьера қилсак, 4-5 кун томошабинга хайрия намойиши қиламиз, деб ният қилгандик. Оллоҳга шукур, мана намойиш қилдик! Бу ролни орзу қилгандим, амалга ошди! Биз билан ишлаган барчага раҳмат! Ўйлайманки, камчиликлари бўлса ҳам, асосийси мақсадимизга етдик. Улуғ бобокалонларимиз сиймосини ўзимизнинг юрагимизга жо қилиб ижро этдик, бу катта бахт! Албатта, ҳаяжондаман, чунки буюк шахслар, тарихий сиймоларнинг ролларини ижро қилиш, уларни мукаммал қилиб кўрсатиш осон эмас! Лекин, намойишлар давом этиб, томошабинлар келиб кўришса, аста-секин ўрнига тушади, деб ўйлайман. Менимча, ҳар бир аёл санъаткор Бибихоним образини яратишни, Бибихонимдек мукаммал инсон бўлишни орзу қилади! Шу инсоннинг сиймосини яратиб, бу ролни ижро қилиб, бу инсонни озгина бўлса ҳам ҳис қилдим, руҳлари менга мадад берди! Спектаклда энг оғриқли юрагимни чил-чил қилган саҳнаси, Бибихоним сифатида Халил Султон ва Шодимулкдан “Соҳибқироннинг завжаларига тегманглар, улар сизларнинг оналарингиз” деган саҳнаси бўлиб, унда барибир улар Бибихонимнинг сўзларига қулоқ солишмайди! Бу саҳнада шу нарса алам қиладики, Бибихонимнинг ўзи катта қилган Халил Султон, аввал чўри бўлган Шодимулкка алданиб, давлатни пароканда қилиб, қариндошларининг қонини тўкади! Бундан ташқари, спектаклнинг Амир Нуриддин келган саҳнасида “Амир Темурнинг ҳамма рафиқаларини турмушга бердик” деганда, ўзи ҳам Туман оғага уйланганлигини билган саҳнамда, алам билан уни қамчи билан уриб ташлайман! Титраб “Эй замон, Эй фалак” дейман. Амир Темур тузукларини қўлимга оламан. Мақсадим ҳаммаси йўл-йўлига тушсаю, Шохрух Мирзо келиб, ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйса, Мирзо Улуғбек келиб, у билан дийдор кўришсам, Амир Темур барпо этган Давлатни эсон-омон шуларга топширсак... Ана шу саҳна ҳам, мен учун жуда оғир саҳна бўлди! Шу саҳнани ижро қилаётганимда ҳақиқатдан юрагим ўйнаб кетди! Ич-ичимдан берилиб ижро этдим!

 Photo (63)

Сайфиддин Мелиев спектакль режиссёри: - Саида опа бу таклифни айтганларида, бунга жуда жиддий ёндошдим! Чунки, бундан бир йил аввал «Тўмарис» спектаклини кўришга келганларида, Бибихоним ролини ижро қилиш орзусида эканлигини айтган эдилар. Мен ҳам бу спектаклни саҳналаштиришни режалаштирган эдим ва биз куни  тўғри келиб қолиб, 18 февраль яъни, Амир Темур вафот этган куни иш бошладик! Орада бироз узилишлар ҳам бўлди, чунки театр студиямизнинг гастроллари туфайли бироз вақт чўзилди. Деярли бир ой давомида асосий иш жараёнларимиз бўлиб, кечаси соат 02.00-03.00 гача ишлаган кунларимиз ҳам бўлди! Сермашаққат меҳнат қилинди ва қисқа давр ичида биз, бу спектаклни томошабинлар эътиборига ҳавола қилдик. Спектаклда мен учун энг таъсирли саҳна бу, бошланишида  Бибихоним Амир Темурнинг ўлими ҳақидаги хабарни ўқийдиган саҳна, чунки, айнан шу саҳна томошабинларни ишонтириш керак бўлган саҳна ва у қанчалик таъсирли чиқса, томошабинлар спектаклни охиригача диққат билан кўришади, деб ўйлайман. Энг мураккаб саҳна эса, учинчи саҳна бўлди, яъни Халил Султон ва Шодимулкнинг кириб келадиган саҳнаси, бу саҳнада ҳам асосийси томошабинни ишонтира олиш керак бўлди! Бу саҳнадаги намойиш қилиниши керак бўлган вазият ҳам жуда мураккаб эди! Ҳозирда олдинда яна режалар бор, ижодни давом эттириб, келгусида яна бир неча спектаклларни намойиш этишни режалаштирганмиз.

 Photo (24)

Актёр Давронбек Каумбаев Халил Султон Мирзо роли ижрочиси: - Ўз ролимни астойдил ижро қилдим, қанчалик ўхшата олдим, энди бунга албатта томошабинлар, мухлислар кўриб, баҳо беришади, деб ўйлайман. Албатта, Сайфиддин ака катта иш қилдилар, қолаверса, тарихий ролни ўйнаш осон эмас! Саида опага ҳам катта раҳмат, бизга шунчалик ёрдам бердилар. Бир-биримизга далда бўлиб ишладик! Ниятим, келгусида яна кўплаб характерли катта роллар ижро этиш! Бу спектаклда энг қийин саҳна, мен учун финал саҳнаси бўлди! Ўзимдан ўтганини ўзим биламан! Айниқса, ўша ҳолатга келиш, жуда оғир кечди. Чунки, у ўз амакисига мағлуб бўлган, хотини Шодимулк ақлдан озган, боридан айрилган ва шунда Бибихонимнинг олдида қай аҳволда қолгани, ўзига маълум! Албатта, ҳар бир саҳнанинг ўзига яраша қийинчиликлари бор, лекин энг мураккаби мана шу финал бўлди! Энг таъсирлиси ҳам, қаҳрамонимнинг Бибихонимнинг қаршисида уятли бўлиб қолганлиги, бошида қандай мағрур эди, тақдир айланиб, қандай аҳволга келиб қолганидан ўзининг ҳам кўнгли ўксиши, мана шу саҳна мени жуда таъсирлантирди! Актёр яхши-ёмон ролларни ўйнаб шаклланади, шунинг учун ҳам салбий ролни ижро қилганим учун, халқ мендан нафратланса, шу образни ишончли яратганимни билдиради!

 Photo (29)

Элмурод Шодиев Амир Нуриддин роли ижрочиси: - Қаҳрамоним Амир Нуриддин тарихда Амир Темурнинг энг ишонган лашкарбошиларидан эди! Аммо, унинг вафотидан сўнг, тақдир тақозоси билан, Халил Султон Мирзо сабаб, Бибихонимга сотқинлик қилиб, унинг нафратига учрайди. Бошида бу ролни беришганида, тарихий китоблардан бу шахс ҳақида, ўқиб, ўзим учун маълумот тўпладим. Ёзилишича, у асли жуда вафодор инсон бўлган, аммо, ҳар қандай инсон ҳам, вақти келиб, кимгадир “сотилиб” кетиши мумкин! Шу нарсадан ҳайрон бўлгандим, спектакль қўйилганида ҳам, шу жойи ўзим учун ҳам оғир бўлди! Вафодор бўлса ҳам, ўзгарувчан инсон, бошида Бибихонимнинг энг ишонган одами бўлиб, кейин эса, бирданига кейинги саҳнага ўтганимизда, фикри ўзгариб, Халил Султонга “сотилган” бўлади. Ўзимга ҳам бу ҳолат қийин бўлди! Шунга қарамай, режиссёримиз бошчилигида бу ҳолатни чиқариб беришга ҳаракат қилдик!  Энди ўйлаб қаралса, ҳар бир қаҳрамоннинг қилаётган иши ўзи учун тўғри бўлиб кўринади! Яхши инсоннинг ҳам, ёмон инсоннинг ҳам! Ҳар бир инсон ўз ишини тўғри, деб ҳисоблайди! Шу жумладан мени қаҳрамоним ҳам, ўз сотқинлигини, тўғри қиляпман, деган фикрда бўлади! Чунки, у Халил Султоннинг гапига рози бўлмаса, ўзининг боши кетарди! У ҳам иложсиз эди! Шунинг учун ҳам, Бибихоним олдида ўзини оқлашга ҳаракат қилади! Бибихоним эса, ишонмай уни қамчилайди!  Спектаклнинг репетиция жараёнларида албатта, ўзига яраша қийинчиликлар ҳам бўлди. Шундай пайтда қўллаб-қувватлашганлиги учун режиссёримиз Сайфиддин Мелиев ва Саида опа Раметовага алоҳида миннатдорчилик билдираман! Бизга устозлик қилишди, ўзимизга кўп нарса олдик, катта раҳмат! Албатта, қандай ижро қилганимизга томошабинлар баҳо беришади.

 Photo (69)

Абдуллоҳ Раметов Мирзо Улуғбек роли ижрочиси: - 12 ёшдаман, Мирзо Улуғбек ролини биринчи марта мактабда қўйилган спектаклда ижро қилганман. Кейин эса, бувим Саида Раметова “Бибихоним” спектаклида иш бошлаганларида, Мирзо Улуғбек ролига ёш актёр керак бўлиб қолди. Мени ҳам ёшим, ўша қаҳрамон ёшига тенг эди. Бу ерга келганимда мен ҳам синов топшириб, яхши ижро қилиб бердим. Шундан сўнг, бу ролга мени танлаб олишди. Албатта, катта ёшли профессионал актёрлар билан бирга роль ижро қилиш, ўзига яраша қийин бўлди! Чунки, мактабда ўзимнинг танишларим кўришган, умуман ҳаяжон бўлмаганди. Бу ерда эса, профессионал саҳна, озгина ҳаяжон бўлди! Бувим ҳам менга ёрдам бердилар, сал нотўғри ижро қилсам, тўхтатиб, тушунтириб, ўргатдилар. Ролимни яхши ижро этишга астойдил ҳаракат қилдим. Ҳозирча касб танлаш борасида аниқ бир тўхтамга келганим йўқ, лекин актёрликка қизиқаман.

Photo (4)

 Photo (60)

Театр жамоасининг қисқа вақт ичида шундай катта ишга қўл уриб, тарихий мавзудаги спектаклни саҳналаштирганликлари таҳсинга сазовор! Спектаклда декорациялар ҳам, саҳна ҳам ўзгармайди, кўп актёр ва актрисалар ҳам иштирок этишмаган.

Photo (13)

Аммо, барча саҳна кўринишлари бир жойнинг ўзида маҳорат билан ишонарли ижро қилинган!

Photo (21)

Декорациядаги деталлардан ижро вақтида ҳам унумли фойдаланилди. Масалан, доира, уни чалган ҳолда, қаҳрамонлар характери, уларнинг мақсади акс эттириб борилди.

Photo (40)

Айниқса, Шодимулкни ақлдан озгач, “қўлим қонга ботган” дея, сув билан қўлини ювиши,

Photo (43)

Халил Султоннинг “бандасидан эмас, Тангри жазосидан қўрқиш керак экан” деган хулосаси, фалсафий мазмун касб этиб, қайтар дунё эканлиги ва

Photo (46)

бу оламда жиноят жазосиз қолмаслигини акс эттиради. Спектакль тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, томошабинни ўйлантиради.

Photo (54)

Фалсафий мазмунга эга “Бибихоним” спектаклини албатта, кўришни тавсия этамиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Doston

Фотолар учун фотограф Достонбекка

миннатдорчилик билдирамиз

photo (1)

photo (3)

photo (2)

Photo (72)

Photo (71)

Photo (74)

 Photo (68)

Photo (66)

 Photo (61)

 Photo (59)

Photo (55) 

Photo (53) 

 Photo (52)

 Photo (49)

Photo (47)

Photo (44)

Photo (45)

Photo (41)

Photo (39)

Photo (34)

Photo (32)

Photo (27)

Photo (17)

Photo (14)

Photo (5)