FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТЧИЛАР 57 ЙИЛ САНЪАТКОР БОРМАГАН ҚИШЛОҚДА МЕҲМОН БЎЛДИЛАР! 26.06.2017 19:14

 

WZDH7985

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз!”мазмунидаги тарғибот тадбирлари, режа асосида жорий йилнинг 19-23 июнь кунлари Наманган вилоятининг 1 та шаҳар, 11 та туманларидаги 73 та худудларда юқори савияда ташкил этилди.

KRJK1278

Мазкур тадбирларда 50 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 61 660 нафар уюшмаган аҳоли вакиллари, ҳамда ёшлар, шундан, 19 955 нафар касб-хунар коллежи ўқувчилари, 1 800 нафар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, 39 905 нафар маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, марказий ўйингоҳлар, маданият ва санъат муассасалари, истироҳат боғларида уюшмаган аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди.

KLVS6082

Наманган вилоятида ўтказилган тарғибот тадбирларига жалб этилган иштирокчиларнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган жиҳати, диний фон юқори бўлган аҳоли ва шу қатламдаги оилада тарбияланаётган ёшларни тарғибот тадбирларига кенг жалб этиш бўйича махсус ишлар олиб борилди, натижада уларнинг фикри билан ўртоқлашилди ва маслаҳатлар берилди.

JQOD5440

Тарғиботчилар гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳошим Арслонов, Раъно Ярашева, Меҳриддин Раҳматов, Алишер Файз тадбирга йиғилган аҳоли вакиллари билан юзма-юз очиқ мулоқотлар ўтказдилар ва Истиқлол йилларида юртимизда эришилган муваффақиятлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳамда ёш авлод камолоти йўлида яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб бердилар ҳамда ўзларининг саҳна кўринишлари ва куй қўшиқлари орқали йиғилганларнинг кайфиятларини кўтаришга муваффақ бўлдилар.

MYIX5489

Тарғиботчилар салбий ҳолатлар юқори бўлган ҳудудларда, жумладан, Наманган шаҳридаги “Шаршара”, “Сумалак”, “Гулбоғ”, Уйчи туманидаги “Ёркатай”, “Жийдакапа” маҳаллаларида, шунингдек, чекка чегарадош бўлган Янгиқўрғон, Учқўрғон, Чуст, Косонсой туманларига ташриф буюриб ўзларига берилган вазифани кўнгилдагидек бажарганликлари боис, аҳоли вакилларининг кўзларида Ватанга бўлган муҳаббат, шукроналик ҳисси, мустақил юртимизнинг келажагига бўлган ишонч янада мустаҳкамланганлиги акс этганига гувоҳ бўлдилар.

Тадбирлар давомида вилоятнинг аҳоли сони кўп бўлган айрим чекка худудларида аксарият аҳоли вакилларини аёллар ташкил этди. Сабаби, мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи эркаклар чет давлатларга ишлагани кетганлигидир ва айнан мезбон аҳоли учун тарғиботчиларимиз ўзимизнинг юртимизда ҳам меҳнат учун барча шарт-шароитларнинг мавжудлиги, ҳаётимиз фаровонлиги ҳақида гапириб, ҳаётий мисоллар билан тушунчалар берилди. Мисол тариқасида шоир Бобур Бобомурод, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева, Мақсуда Отажонова, театр ва кино актёрлари Собир Отажонов, Анжелика Есимбетова, Эгамберди Раҳимов, Наргиза Абдуллаева, Шавкат Комиловлар халқ билан жонли ва самимий мулоқотда бўлганларидан сўнг хорижга ишга кетишга ҳозирлик кўраётган ёшларни ёки яқинлари чет давлатда меҳнат қилаётган аҳолини эртанги кунга бўлган умиди, ишончи янада мустаҳкамланишига сабабчи бўлдилар.

Тадбир давомида тарғиботчилар, сўнгги бора 1960 йилда санъаткор ташриф буюрган Янгиқўрғон туманидаги чекка қишлоқда меҳмон бўлдилар. Тадбирга йиғилган аҳоли вакиллари қувончлари кўзларидан намоён бўлди ҳамда аҳоли ва ёшлар орасидан вакиллар сўзга чиқиб тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик изҳор этдилар. Мазкур қишлоқдаги тарғибот тадбири катта байрамга айланиб кетди.

Мазкур тарғибот тадбирлари меҳнатга, таълимга жалб қилинмаган ёшларни янада ватанпарвар ва меҳнаткаш, шунингдек, билим олиб, юрти учун фойдаси тегадиган фидоий инсон бўлишга чорлов вазифасини бажарди.

Фотолар ва маълумот учун Амириддин Эргашев ва

Фаррух Юнусовга миннатдорчилик билдирамиз