FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ МИРЗО БОБУР ЮРТИ АНДИЖОНДА ДАВОМ ЭТМОҚДА! 01.07.2017 03:38

 IMG_5380-27-06-17-05-54

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 27 июнь куни Андижон вокзалида таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат республика тарғибот гуруҳи аъзолари, вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги маданият ва санъат ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида

IMG_5376-27-06-17-05-54

тантанали равишда карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.  

IMG_2092

 

Сўнгра, вилоят ҳокимлигида тарғибот тадбирларида иштирок этувчи пойтахтдан ташриф буюрган таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат Республика тарғибот гуруҳи аъзолари, Андижон вилоятидан масъул этиб бириктирилган ташкилот ва муассасалар ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Матбуот анжумани” ўтказилди.

 

IMG_1561

 

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи Жамолиддин Узоқов, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Манзурахон Юнусова дастурдан кўзланган мақсад, ундан ўрин олган лойиҳалар хусусида оммавий ахборот воситалари вакилларига атрофлича маълумотлар бердилар.

Журналистлар тарғибот гуруҳи аъзоларидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

 

IMG_1944

 

Матбуот анжуманидан сўнг, тарғибот гуруҳи аъзолари Андижон шаҳридаги (45605 ва 528-сонли) ҳарбий қисмларга ташриф буюриб, аскар ва зобитлар учун маданий-маърифий тадбирлар ўтказдилар.

Шунингдек, 28 июнь куни тарғиботчилардан бир гуруҳи қўшни Қирғизистон билан чегарадош бўлган Қўрғонтепа, Хўжаобод туманлари ва Хонобод шаҳрига ташриф буюрдилар. Ўтказилган тадбирларда ёшлар орасидан ҳам вакиллар сўзга чиқиб, мамлакатимизда аҳоли, айниқса ёшлар учун яратиб берилаётган улкан имкониятлар, кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида гапириб, бундан ёшлар миннатдор эканликлари ва бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, касб-ҳунар эгаллаб, келажакда шу она-Ватанга муносиб фарзанд бўлишлари, унинг янада юксалиши ва равнақи йўлида ўз хиссаларини қўшишларини айтиб ўтдилар.

Мазкур тарғибот тадбирлари меҳнатга, таълимга жалб қилинмаган ёшларни янада ватанпарвар ва меҳнаткаш, шунингдек, билим олиб, юрти учун фойдаси тегадиган фидоий инсон бўлишга чорлов вазифасини бажармоқда.

 

 IMG_1724