FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТЧИЛАР АНДИЖОНДАН СИРДАРЁГА ЙЎЛ ОЛДИЛАР 04.07.2017 06:26

 ГЛ 23

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари жорий йилнинг 27 июнь - 1июль кунлари Андижон вилоятининг 2 та шаҳар, 14 та туманларида, жумладан, Андижон, Хонобод шаҳарлари, Андижон, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Бўз, Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Улуғнор, Хўжаобод, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларидаги 97 та худудларда юқори савияда ташкил этилди. Якуний қисми эса, Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” ўйингоҳида юқори савияда ўтказилди.

ГЛ 16

Мазкур тадбирларда 50 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 62 522 нафаруюшмаган аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар, шундан, 4 451 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 10 076 нафар касб-хунар коллежи ўқувчилари, 2 170 нафар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари, 400 нафар ҳарбий хизматчилар, 325 нафарболалар оромгоҳлари дам олувчилари, 45 100 нафар маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, марказий ўйингоҳлар, ташкилот ва муассасаларда уюшмаган аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди.

IMG_0929

 

Андижон вилоятида ўтказилган тарғибот тадбирларига жалб этилган иштирокчиларнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган жиҳати, вилоятнинг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош 9 та ҳудуди, яъни Хонобод шаҳри, Булоқбоши туманидаги “Кулла” ва “Ширмонбулоқ”, Жалақудуқ туманидаги “Ёрқишлоқ” ҳамда “Бештол”, Избоскан туманидаги “Чувама”, Марҳамат туманидаги “Қорақўрғон”, Хўжаобод туманидаги “Дўстлик”, Қўрғонтепа туманидаги “Савай” ва Пахтаобод туманидаги “Маданият” қишлоқларига ташриф буюриб, ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли ва ёшлар ўртасида бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ тарғибот тадбирлари ўтказилди, натижада чекка ва чегарадош ҳудудларда яшовчи аҳоли вакиллари ва ёшларнинг маданий дам олишлари таъминланди, ўзлари севган санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар билан юзма-юз дилдан суҳбат қуриш, маслаҳатларини олиш ва уларнинг фикри билан ўртоқлашиш имкони яратилди.

 

ГЛ 2

 

Тарғиботчилар гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, театр актёр ва актрисалари Гулчеҳра Носирова, Шамсиқамар Мансурова, Фотима Режаметова, Мавлуда Бойматова, Мухтасархон Юлдашевалар тадбирга йиғилган аҳоли вакиллари билан юзма-юз очиқ мулоқотлар ўтказдилар ва мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб бердилар.

 

IMG_0930

 

Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида вилоятнинг диний фон юқори бўлган худудлари Андижон шаҳридаги “Боғишамол” даҳаси, Эскишаҳар худудида жойлашган “Наъмуна”, “Уйғуробод” маҳалла фуқаролар йиғинлари, Асака туманидаги “Ахтачи”, “Қорақий”, “Обод” қишлоқларидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида меҳмон бўлиб, истиқлол берган энг олий неъмат – тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етиш, ҳозирги таҳликали ва мураккаб даврда ён-атрофда юз бераётган воқеа-ходисаларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш, ҳар бир инсон ўз уйини, айниқса, ўз боласини ўзи асраши, оила тинч бўлса, маҳалла, қолаверса юрт тинч бўлиши, буюк келажакни қуришда ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги тушунтирилди.

 

IMG_1987

 

Шу билан бирга, тарғибот тадбирлари давомида чет давлатларига пул топиш илинжида чиқиб кетиб, “Одам савдоси” қурбонига айланаётгани ёки турли диний оқимлари таъсирига тушиб, ўз Ватанига, она халқига қурол кўтаришгача бораётган фуқароларни бундай разил йўлдан қайтариш, энг аввало, ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ўзимизнинг юртимизда ҳам меҳнат учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги ҳамда ҳаётимиз фаровонлиги ҳақида гапириб, ҳаётий мисоллар билан тушунчалар берилди. Айниқса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, таниқли шоир Ботир Эргашев, театр ва кино актёрлари Шавкат Комилов, Гулнора Толипова, Анжелика Есимбетова, Бахора Арслоновалар томонидан айтилган фикрлар ва берилган тушунчалар аҳоли, айниқса ўсиб келаётган ёш авлоднинг эртанги ҳаёт йўлини белгилашда, шунингдек, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, жамиятнинг фаол аъзоси бўлишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

 

IMG_0927

 

Тарғиботчилар гуруҳи, уюшмаган аҳоли вакилларини маданий дам олишларини таъминлаш билан бирга уларни бир мақсад сари бирлаштириш, қалби ва онгига миллий истиқлол ғояларини чуқур сингдириш, салбий таъсирларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш, Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини яна ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни мамлакатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб юрти учун нафи тегадиган фидоий инсон бўлишга чақирдилар.