FATTOHHON.COM

« Все новости

СИРДАРЁДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЯКУНЛАНДИ! 06.07.2017 04:50

 

IMAG0232

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси ўтказилаётган “Буюк келажагимизн мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирлари 3 – 5 июль кунлари Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди.

20170705_132954

Тарғиботчилар уч кун мобайнида вилоятнинг 3 та шаҳар ва 8 та туманларида, жумладан, Янгиер, Ширин Гулистон шаҳарлари, Сардоба, Оқолтин, Боёвут, Сайхунобод, Сирдарё, Мирзаобод, Ховос, Гулистон туманларидаги 21 та худудларда юқори савияда ташкил этилди.

20170705_133046

Шундан, 3 та умумтаълим мактаблари, 4 та касб-ҳунар таълими коллежлари, 3 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари (Оқолтин туманидаги “Аҳиллик”, Боёвут туманидаги “Ҳуррият”, Янгиер шахридаги “Обод юрт” маданият ва аҳоли дам олиш марказлари), 2 та марказий ўйингоҳларда (Сайҳунобод ва Оқолтин туманидаги ўйингоҳлар), 1 та Сирдарё туманидаги Мустақиллик майдонида, 1 та Боёвут туманидаги амфитеатрда, 2 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳларида (Мирзаобод ва Сирдарё туманидаги), 1 та Мурувват уйида (Янгиер шаҳридаги), 2 та Болалар мусиқа ва санъат мактабида (Гулистон туманидаги 13-сон, Ширин шаҳридаги 3-сонли) ҳамда якуний қисми 1 та Гулистон шаҳридаги марказий ўйингоҳда юқори савияда ўтказилди.

DSC00228

Мазкур тадбирларда 50 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 23 130 нафар уюшмаган аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар, шундан, 820 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 2 500 нафар касб-хунар коллежи ўқувчилари, 390 нафар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари, 500 нафар Боёвут туманидаги амфитеатрда, 100 нафар Ёшлар марказида, 1 200 нафар Сирдарё тумани Мустақиллик майдонида, 1000 нафар маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, 150 нафар Мурувват уйида, 7 470 нафар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳларида ҳамда 9 000 нафар марказий ўйингоҳларда уюшмаган ёшлар ва аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди.

IMG_6345

Сирдарё вилоятида ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида тарғиботчилар бугун мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш, маҳаллалар ва таълим муассасаларини бадиий, маърифий, илмий-оммабоп ҳамда тарбиявий мазмундаги адабиётлар билан таъминлашни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилгани хақида, шунингдек, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликларни олдини олишга қаратилган давра сухбатлари ўтказдилар ҳамда ўзларининг саҳна кўринишлари ва қўшиқлари орқали йиғилганларнинг кўнгилларини кўтардилар.

20170705_132853

Шунингдек, режага қўшимча равишда, тарғиботчилар гуруҳининг ўн нафар иштирокчилари уруш ва меҳнат фахрийси Риф Галиевич Тукаев хонадонига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар ташрифидан хурсанд бўлган отахон мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг ўз тараққиёт йўлини тўғри белгилаб, мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов бошлаб берган оқилона сиёсатни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев изчил давом эттираётганлиги ҳамда уруш ва меҳнат фаҳрийларига кўрсатилаётган ҳурмат ва эҳтиромдан мамнун эканлигини сўзлаб берди.

DSC00264

Тарғиботчилар гуруҳи, уюшмаган аҳоли вакилларини маданий дам олишларини таъминлаш билан бирга уларни бир мақсад сари бирлаштириш, қалби ва онгига миллий истиқлол ғояларини чуқур сингдириш, салбий таъсирларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш, Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини яна ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни мамлакатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб юрти учун нафи тегадиган фидоий инсон бўлишга чақирдилар.

Навбатдаги тарғибот бекати Қорақалпоғистон Республикаси бўлиб, тадбирлар сентябрь ойида ўтказилиши режелаштирилган.

IMG_6344

20170703_125518