FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВНИНГ “БЕМОР”И БИР БЕМОРНИ ҲАЁТГА ҚАЙТИШИГА САБАБ БЎЛДИ! 11.07.2017 01:05

 IMG_0163

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Бемор” қўшиғи бир бемор болани комадан чиқишига сабаб бўлган.

 

Бу ҳақида Улуғбек Раҳматуллаев: - Бегзоджон Самарқандда яшайди. У оғир касал бўлиб, Москвагача бориб даволанган. Анча вақт комада бўлган. Мени ҳайрон қолдиргани бу бола менинг “Бемор” қўшиғимни яхши кўрар ва касал бўлиб комага тушишдан аввал жуда кўп эшитар экан... Москвада комада ётганида уйдагилари “яхши кўрган қўшиғи” деб, қулоғига наушник тақиб, “Бемор”ни қўйишибди! Шу тарзда бир неча кун кетма-кет шундай қилишибди. Кутилмаганда бир куни бола “Бемор”ни эшитиб, бирдан кўзини очибди! Кўзларини очиб, қўшиқ сўзларини аста такрорлабди! Ҳамма ҳайрон қолибди! Мана шу болани бугун мен билан кўриштиришди! Тўғриси, ғалати бўлиб кетдим, ҳамда санъат йўлини танлаганимга беҳисоб шукур қилдим! Чунки, қўшиғим бир инсонни ҳаётга қайтишига сабаб бўлганидан бошим осмонга етди! Авваламбор, ҳаммаси Оллоҳдан эканлигини боланинг отаси-онаси, додаси билишади ва шукур айтдилар, шунчаки, бир қўшиқ сабабчи бўлганидан хурсандман, шукур... Санъаткор учун бу чексиз бахт  экан!