FATTOHHON.COM

« Все новости

«НИҲОЛ» МУКОФОТИ ТАНЛОВИ РЕСПУБЛИКА САРАЛАШ БОСҚИЧИДАН! 11.07.2017 01:00

 photo (6)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” давлат мукофоти истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан барчанинг юрагига етиб борадиган, ёларни эзгуликка чорлаб, уларни маънавий баркамол инсон қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида берилади. Халқимиз орасидан етишиб чиқаётган ёш иқтидор эгаларини асраб-авайлаш, уларнинг имкониятларини тўла рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мазкур мукофотнинг асосий мақсадларидан бўлиб, бу мукофотга саралаш 2006 йилдан буён уч босқичли тизимда ўтказилиб келинмоқда. Бунинг асосий сабаби эса, Республикамизнинг чекка ҳудудларида яшаб ижод қилаётган истеъдод эгаларининг меҳнат самарасини кенг жамоатчилик ҳукмига ҳавола этиш, уларнинг ижодини тарғиб қилишдир.

photo (2)

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрда 295 сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловини ташкиллаштириш ишларини такомиллаштириш тўғрида”ги қарори қабул қилинди ва унга кўра, танлов икки йилда бир маротаба ўтказилиши белгилаб қўйилди.

photo (9)

Ўтган 2016 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри саралаш босқичларида ёшларимиз ўз истеъдодини намойиш этиш, маҳаллий ва ҳудудий ҳакамлар, ҳамда пойтахтдан ташриф буюрган мутахассис экспертлар олдида синовдан ўтиш имкониятига эга бўлдилар.

photo (10)

Дастлабки маҳаллий саралаш босқичларида Республикамиз бўйича 13000 нафардан иборат ёшлар “Ниҳол” мукофотини қўлга киритиш учун ижодий кураш олиб бордилар, шулардан маҳаллий босқичлардан муваффақиятли ўтган умидли 1006 нафар ёшлар ҳудудий саралаш босқичларида ўзаро беллашдилар.

photo (5)

Ҳудудий саралаш босқичлари ҳакамлар ҳайъатлари томонидан 172 нафар номинантлар Республика босқичида иштирок этишга лойиқ, деб топилдилар.

photo (4)

Эндиликда иштирокчилар Ўзбекистон Давлат Консерваторияси катта залида бўлиб ўтаётган Республика босқичида мумтоз қўшиқ, мусиқа ижрочилиги, эстрада, опера ижрочилиги, рақс санъати йўналишларида ўз ижоди ва маҳоратини “Ниҳол” мукофоти Республика Кенгаши аъзолари, мутахассис ва экспертлар ҳамда кенг жамоатчилик олдида намойиш қилдилар.

photo (12)

Ёш истеъдод эгаларидан айримларининг маҳорати, Кенгаш аъзоларининг ҳам олқишларига сабаб бўлди. Иштирокчилар санъат борасидаги ўз маҳоратларини астойдил намойиш этишга ҳаракат қилишмоқда.

photo (11)

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари ўз йўналиши бўйича Олий ўқув юртига имтиҳонсиз ва тест синовларисиз Давлат гранти асосийда ўқишга кириш имконияти, “Ниҳол” рамзи акс эттирилган соврин ва энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари миқдоридаги пул мукофотига эга бўладилар.

photo (8)

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов: - Бу албатта, биз учун ҳам, ёшларимиз учун ҳам керакли ва энг муҳим танловлардан бири, деб ўйлайман. Чунки, бу танлов сабабли, ёшларнинг санъатга бўлган иштиёқи, қизиқиши янада кучаяди! Бу танловда улар санъатга бўлган интилиши, бу йўлдаги ҳаракатларига яраша тақдирланишади! Тақдирланиб, рағбатлантирилгач, уларда янада иштиёқ ортиб, санъат йўлида янада олдинга қадам қўйишларига замин яратилади! Шунинг учун ҳам, бундай танловлар бугунги кунда албатта, бўлиши керак, деб ўйлайман. Ўзим ижодий фаолиятимни аввал созандаликдан бошлаганим учун, авваламбор иштирокчиларнинг мусиқавий маҳоратига, ҳамда созандаларнинг ва хонандаларнинг ижросига кўпроқ аҳамият беряпман. Биринчи ўринда санъат турганлиги учун ҳам, уларнинг санъатга бўлган иштиёқи, ҳамда иқтидорига эътибор бериб, баҳо қўяман. Лекин, ҳамма вилоятлардан иштирокчилар бўлиб, улар орасида иқтидорли, маҳоратли ёшлар жуда кўп экан!

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_0156

Фотолар учун фотограф Достонбек Махмадиевга

миннатдорчилик билдирамиз

photo (2)

photo (1)

photo (1)

photo (3)