FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Тожикистоннинг Турсунзода ва Хўжанд шаҳарларидаги концертлари ҳам ўзига хос файзли ва кўтаринки руҳда ўтди!
Турсунзода шаҳрида қоронғу тушиб қолган бўлса ҳам, стадионда, концерт давомида томошабинлар қўл телефонлари ёғдулари билан Санъаткорнинг қўшиқларига жўр бўлиб, олқишлашди. ВИДЕОДА!
Хўжанд шаҳридаги концерт эса, Санъат Халқларни бирлаштиришининг яна бир бор ёрқин исботи бўлди!
Берилиб “Лола” қўшиғини тинглаётган мухлисларни кўриб, Санъаткор Тожикистонликларнинг ҳам меҳрини қозонганлигига шубҳа йўқ! ВИДЕОДА!
Концерт давомида мухлислар Санъаткорнинг севимли ва янги қўшиқларидан тинглаб, шўх қўшиқларга рақсга тушиб, завқ олишди.
Концерт давомида Санъаткорга тожикча тўн ва дўппи ҳам ҳадя қилинди.
Шунингдек, Тожикистонлик устоз санъаткорлар Жўрабек Муродов ва Қодир Мирашуровлар ҳам, концертда меҳмон томошабин бўлишди.
Концерт Тожикистонлик мухлисларда катта таассурот қолдирди! Тожикистонликлар Озодбек Назарбековни “Яна келинг, кейинги концертларингизни кутамиз” деган сўзлар билан кузатиб қолишди!
Фотолар ва видеолар учун Продюсер Илёс Дадабоевга
миннатдорчилик билдирамиз
ВИДЕОЛАР: