FATTOHHON.COM

« Все новости

ЗУЛАЙҲО БОЙХОНОВАНИНГ ҚЎШИҚЛАРИ ДУНЁ ХАЛҚЛАРИ ХОНАНДАЛАРИ ИЖРОСИДА! 16.07.2017 13:39

 photo (1)

Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонованинг қўшиқлари нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа юртларда ҳам севимли эканлиги сир эмас!

ВИДЕОДА!

Санъаткорнинг “Дилимдагилар” қўшиғини 2014 йил Урумчилик хонанда (Shapaet Osman)   Шапаэт Осман куйлаб, унга клип ҳам суратга олдирган.

photo (4)

Зулайҳо Бойхонованинг ўзи эса бу қўшиқни 2008 йилда куйлаган.

 “ДИЛИМДАГИЛАР” МР3!

 

Шунингдек, Санъаткорнинг “Ҳай-ҳай” қўшиғини

 

“ҲАЙ-ҲАЙ” МР3!

 

эса,

ВИДЕОДА!

турк хонандаси Чидем Гюрдал ҳам 2012 йил бир кўрсатувда куйлаган.

photo (2)

Санъаткорнинг ўзи эса, булардан бехабар эканлигини, иккиси ҳам қўшиқлар ҳақида рухсат сўрамаганлигини билдирди.

Аммо, Санъаткор қизиқ бир ҳолатни айтиб берди.

 photo (3)

Зулайҳо Бойхонова:  - Бир йили “Шарқ Тароналари” фестивалидан сўнг, банкетда 4 та қўшиқ айтдим. Охирида “Ҳай-ҳай” қўшиғимни айтган эдим, шунда бир турк хонандаси олдимга келиб, “сени қўшиқларингни севиб тинглайман. Менда дискинг бор” деди. Мен унга “Мен бундан хурсандман” дегандим.

* * * * * * * * * *

Одатда бирор бир ўз санъаткорларимиз куйлаб хит бўлган қўшиқни, тасодифан бошқа юртлар хонандалари ижросида эшитиб қолсак, афсуски, айримларнинг хаёлига дарров “ўғирлаб айтибди”, деб ўз санъаткоридан шубҳаланиш урфга кирган. Аммо, ҳеч “балки улар Ўзбек Санъаткоридан кўчиргандир, ёки яхши кўргани учун куйлагандир”, деб ўйлаб ҳам кўрилмайди. Лекин, аслида Ўзбек Санъати оламга машҳур, кўплаб халқлар ўзбек қўшиқларини севиб тинглашади ва бир қатор Ўзбек Санъаткорларининг қўшиқларини яхши кўриб, қайта куйлашмоқда!

Санъат халқларни бирлаштиради, деб бежиз айтилмаган назаримизда. Ажаб эмас, бу каби ишлар ибрат бўлиб, айримларни бошқалардан “олиш”лари камайиб, аксинча, бошқа халқлар хонандаларининг Ўзбек Санъаткорларининг қўшиқларини куйлашлари, улардан “олиш”лари яна ҳам кўпайса!

Саида Вахобова

Видеолар  “Зулайҳо Бойхонова”

фан-клуби администратори Юлдуз томонидан юборилган