FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1091-сонли қарори ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 29 майдаги 275-сонли буйруғи ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу қарор ва буйруқларнинг ижросини таъминлаш ҳамда, она Ўзбекистонимизни улуғлаш, уни кўз қорачиғидек асраш, шаъну шарафини ҳимоя қилиш ва юксалтириш, шу олий мақсад йўлида фидо бўлиб яшаш каби эзгу туйғуларни униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбида камол топтириш, Ватанга садоқат, унинг тақдири учун дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш ва уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маданият бош бошқармасининг 2017 йил 1 июндаги 39-ич-сонли буйруғини ишлаб чиқилди.
Унга кўра, 2017 йил 29 майдан 1 июлига қадар Тошкент шаҳридаги 11 та туман Маданият бўлимлари томонидан 118 нафардан зиёд қатнашчилар иштирокида туман саралаш босқичлари ўтказилди. Жорий йилнинг 20 июль куни Яшнобод тумани 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби тадбирлар залида ўтказиладиган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловнинг Тошкент шаҳар босқичида туманлардан 1-2-3-ўринлар эгаллаб, ғолиб деб топилган 50 нафарга яқин иштирокчилар ўзаро беллашадилар.
Муҳтарам Президентимизнинг “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика қўшиқлар танловини ўтказиш тўғрисидаги қарори маданият ва санъат соҳасига, шунингдек, санъаткорларга нисбатан алоҳида ғамхўрлигининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди. Мазкур танлов халқимиз орасидан етишиб чиқаётган истеъдодли ёшларга ўз маҳоратларини тўла намоён этишлари учун катта имконият яратиб беради.
Кўрик-танловнинг туман ва шаҳар босқичларини ўтказишдан мақсад, биринчидан, миллатимиз халқимиз, энг аввало, эртанги кунимизнинг ишончи бўлган ёшларимиз қалбида ўз она Ватанига бўлган меҳр ва муҳаббат, садоқат туйғуларини уйғотиш, Ватанни шарафлайдиган, улуғлайдиган, қадр қиммати, шаъни, шавкатини ифодалайдиган мазмунан теран қўшиқлар яратиш, шу билан бирга ёшлар орасидан истеъдод соҳибларини излаб топиш ва янги қўшиқлар юксак бадиий меъзонлар ва ҳолислик асосида танлаб олиш, бу асарларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантиришдир.
“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан 1-2-3-ўринлар эгаллаган ғолиб номзодлар танлаб олиниб, кўрик-танловнинг Республика Кенгашига тақдим этилади.