FATTOHHON.COM
« Все новости“Юлдузли футбол” тайёргарлик жараёнларининг 9 апрель куни, тележурналист Даврон Кабулов қатнаша олмаётганлигини билганимиздан сўнг, уни бориб кўришни ният қилдик. Лекин, тадбирлар ва ишлар туфайли бу бироз ортга сурилди.
Ниҳоят, 14 апрель тунда, “Юлдузли футбол”га тайёргарлик жараёнларидан сўнг, ҚВЗ гуруҳи раҳбари Беҳзод Комилжонов ва актёр, продюсер Ёқуб Аҳмедов билан биргаликда, тележурналист Даврон Кабуловнинг хонадонига келдик.
Даврон Кабулов бизни самимий меҳмондўстлик билан кутиб олди.
У билан суҳбатимиз бир неча соат давом этди. Футбол ҳақида, футбол ўйинлари, футболчилар маҳорати, ҳозирги кундаги фильмлар, ҳамда баъзи бир журналистларнинг маданият савияси ва бошқа мавзулар ҳақида суҳбатлашдик.
Продюсер ва актёр Ёқуб Аҳмедов ҳам ўз ҳаётида бўлган қизиқарли воқеалардан сўзлаб берди.
Даврон Кабулов ўзи иштирок этаётган “Доғда қолдирдим” кўрсатуви ҳақида, шунингдек ўзи ҳам муаллиф сифатида иккита янги лойиҳа тайёрлаётгани ҳақида айтиб ўтди.
Демак, Даврон Кабуловдан янги лойиҳалар олдинда!
Суҳбатнинг бош мавзуси албатта, “Юлдузли футбол” бўлди. Давроннинг айтишича, у албатта “Юлдузли футбол”да, заҳирадаги ўйинчилар қаторида иштирок этади.
Унинг спорт формаси ҳамманикидан аввал тайёр бўлган бўлиб, спорт форма дизайни айнан Давронга тегишли. Спорт форма рақами айнан Даврон ёқтирган 23 рақами! Бу рамзий рақам!
Бундан ташқари, Даврон билан биргаликда ҚВЗ гуруҳининг чиқишларини тамоша қилдик. Суҳбатлар давомида ҳазиллар ҳам бўлди.
Шунингдек, Давроннинг ашаддий мухлисларининг совғаси Беҳзод Комилжоновнинг эътиборини тортди. Бу Даврон Кабулов тасвири туширилган махсус шоколад плиткаси эди! Қойил, Беҳзод Комилжонов айтгандек, мухлис бўлса шундай бўлсин!
Меҳмондўстлик ва самимийлик учун Давронга миннатдорчилик билдирамиз ва уни албатта, “Юлдузли футбол”да кутиб қоламиз!
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова