FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ “ЗИНКАКА-ЗИНКАК”НИНГ МАЪНОСИ ҲАҚИДА! 26.07.2017 07:59

 AO9A4342-2

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Зинкака-зинкак” қўшиғи ва унга суратга олинган видеоклип ҳақида сайтимизда хабар бергандик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

Ҳозирда бу клип тайёр бўлиш арафасида! Клипдан видеолавҳага ўтиш!

Кўпчиликни “Зинкака-зинкак” сўзининг маъноси қизиқтираётганлиги учун ҳам, бу ҳақида хонанданинг ўзига мурожаат қилдик.

isf_6876

Улуғбек Раҳматуллаев: - Хоразмда устоз санъаткор Комилжон Отаниёзовдан ҳам аввалроқ, Шерози бува деган бир инсон ўтган бўлиб, жуда ҳам зўр гормон чалган эканлар, ўз вақтида жуда машҳур бўлган эканлар. Гормон чалганларида ҳаммани ўйнатиб юборар эканлар. Ўша гормоннинг овози “Зинкака зинкак” деган маънода берилган. “Тити-тити-тит” дегандек, Хоразмда “Зинкака зинкак” деган сўз бор экан!

Демак, тез кунда, Улуғбек Раҳматуллаевдан махсус қурилган шаҳарчада суратга олинган янги видеоклип “Зинкака-зинкак”!