FATTOHHON.COM

« Все новости

АЛИШЕР РАҲМАТУЛЛАЕВ ЎЗ ОТАСИГА КУЁВ БЎЛГАНИ ЙЎҚ! 04.08.2017 03:55

 PAEF7931

Шу кунларда ижтимоий тармоқлар орқали “хонанда Алишер Раҳматуллаев ўз отасига куёв бўлиб, ўз синглисига уйланган экан” деган хабар тарқалди. Ўзбек менталитетига хос бўлмаган бундай номаъқул хабарга ойдинлик киритиш учун Алишер Раҳматуллаевга мурожаат қилдик.

WKBI9580

Саида Вахобова: - Бундай хабар нимага асосланиб келиб чиқди, деб ўйлайсиз? Балки, рафиқангиз билан қандайдир қариндошлик жиҳатингиз бордир?

Алишер Раҳматуллаев: - Йўқ! Рафиқам билан ҳаттоки узоқ қариндош ҳам эмасмиз! Бу сурат ҳам, бу хабар ҳам, ҳеч қандай бўлмаган мавзу, ғирт ёлғон! Бундай гапларни қаердан олишган ҳайронман? Рафиқам Зилолахон, Худойбергановалар оиласидан, мени эса, фамилиям Раҳматуллаев! Мен Наманганда туғилганман, рафиқам эса, Тошкент шаҳрида туғилган! Ҳаттоки, ота-оналаримиз ҳам ўзаро таниш бўлишмаган! Мен рафиқам билан Тошкентга келиб ижод қилиб, Тошкентда анча вақт яшагач, танишганман! Билмадим, бундай менталитетимизга хос бўлмаган гапларни чиқариш, бунақа хабар тарқатиш кимларга керак бўлди? Балки, рафиқам билан тинч-тотув, қизли бўлиб, бахтли яшаётганлигимиз кимларгадир ёқмаётгандир? Яна билмадим, тўғриси, ўзим ҳам, рафиқам ҳам бу хабардан ҳайрон қолдик! Бу хабарни ёлғонлигини исботлаш учун ҳам, ўзимни ва рафиқамнинг оилавий суратларини тақдим этамиз! Бунақа хабарларни ўйлаб топганларга инсоф берсин!

 Саида Вахобова

JPQI6814

BQMY9444