FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ ТАРИХДА БИРИНЧИ МАРТА ХОРАЗМЧА ҚЎШИҚНИ РУС ТИЛИДА КУЙЛАДИ! 08.08.2017 01:34

isf_6876

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев тарихда биринчи марта Хоразмча қўшиқ “Зинкака-зинкак”ни рус тилида куйлади.

Улуғбек Раҳматуллаев: - Бу қўшиқни рус тилида куйлаганимнинг сабаби, барча юртимизга келаётган меҳмонларга бизнинг Хоразм, Хива каби қадимий шаҳарларимиз қизиқ, қолаверса, бизнинг маданиятимиз ва миллий анъаналаримиз,урф-одатларимиз, либосларимизга қизиқишади ва рақсларимиз ҳам уларни ўзига жалб этади. Масалан, бизнинг Ўзбекистонда чет эл саундида бирор қўшиқни куйлаб лол қолдириб қўйиш, сал қийинроқ нарса, бунга мени ишонишим қийинроқ. Аммо, миллий оҳангдаги, миллий услубдаги бир қўшиқни инглиз ёки рус тилида куйлаб, хорижликларни ҳам лол қолдириш осонроқ. Чунки, бу улар учун ҳам янгилик, уларда йўқ нарса бўлади. Қўшиқни тез кунда премьера қиламиз.

lee_5973 

“Зинкака-зинкак”нинг рус тилидаги талқини қўшиқ матни Алишер Тайрга, мусиқаси Алишер Шайдо, аранжеровкаси эса Фурқат Бобожоновга тегишли.

 image(2)

Қолаверса,  ҳозирда Улуғбек Раҳматуллаев янги концерт дастурига тайёргарлик ишларини ҳам бошлаб юборди. Янги концерт дастури ҳар галгидан ўзгача бўлиши кутилмоқда!