FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3192-сон қарорига мувофиқ Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги ПФ-5144-сон фармонига мувофиқ Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири - Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков июнь ойи якунида “Ёшлар” телеканали директори этиб тайинланган, аммо салкам бир ойдан сўнг, ўз аризасига кўра, Раҳбарликдан воз кечиб, “Ёшлар” телеканали Бош продюсери сифатида телеканалдаги фаолиятини давом эттириб, ўз режалари билан бўлишган эди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Санъаткор “Ёшлар” телеканалидаги фаолияти давомида ўз ғоясига кўра, “Ёшлар қабулхонаси” муаллифлик кўрсатувини тайёрлаб, уни эфирга беришга ҳам улгурди. Мазкур кўрсатув ҳозирги кун ёшларининг муаммоларига бағишланган.
Шунингдек, Озодбек Назарбеков яқиндагина Ўзбек шоу бизнеси тарихидаги энг йирик лойиҳа Жалодиддин Мангуберди ҳаёти акс этган Ватанпарварлик руҳиятидаги “Мендирман ўша” катта масштабда суратга олинган видеоасарни ҳам томошабинлар эътиборига ҳавола этди. Мазкур видеоасар Ўзбекистонимиз Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланади. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Ўзининг самимийлиги, маданияти ва тинимсиз ижоди билан барчанинг қалбидан жой олган, санъат аҳлини бирлаштириб, кўплаб шогирдлар тайёрлаб уларни элга манзур хонандалар бўлишига ўз ҳиссасини қўшаётган, эл ардоғидаги санъаткор Озодбек Назарбековни, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари сифатида ҳам, мазкур юқори масъулиятли вазифани муваффақият билан уддалаб, Ўзбек санъати ривожига янада кўп ва муносиб ҳисса қўшишига тилакдошмиз!