FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВ ОЛМАЛИҚ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ ОЧИЛИШИДА 12.08.2017 06:23

 b73cdde1-6deb-8ae2-4ac4-544628df0f9e

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати ривожланишининг иккинчи босқичи” лойиҳаси бўйича ишларни бошлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. 

Олмалиқ кон-металлургия комбинати мамлакатимизнинг рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналаридан ҳисобланади. Мазкур инвестициявий лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. 

0542021b-f6b7-6274-eb66-4b11450bb702

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва диверсификациялаш, таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш орқали унинг рақобатбардошлигини ошириш асосий устувор йўналишлар сифатида белгиланган. 

ecb7f07a-aea6-3ed5-42cf-0a8a3e43ee42

Жорий йилнинг март ойида Президентимиз томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинатини 2030 йилгача бўлган даврда ривожлантириш дастури тасдиқланди. Дастур доирасида мис ишлаб чиқаришни 1,4 баробар, қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни 33 фоизга ошириш белгиланган. 

Лойиҳани ўзлаштириш жараёнида битта темир йўлни янги жойга ўтказиш, иккита янги темир йўл қуриш, автомобиль йўллари барпо этиш кўзда тутилган. Узунлиги 1,4 километрлик туннель ва 3,1 километр конвейер йўли қурилади, ишлаб чиқариш, транспорт, энергетика ва бошқа инфраструктура объектлари барпо этилади. Янги мис-бойитиш комплекси, мисни электролиз қилиш, олтингугурт кислотаси ишлаб чиқариш цехлари ва бошқа инфратузилма объектлари қурилади. 

Лойиҳа 2028 йилда тўлиқ қувват билан ишга тушади. Натижада 10 мингдан ортиқ кишининг бандлиги таъминланади. Бундан ташқари ёш мутахассислар учун 2017-2021 йилларда 400 оилага мўлжалланган 9 та янги кўп қаватли уй, мактабгача таълим муассасаси ва 240 ўринли 2 та ётоқхона барпо этилади. 

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан экспортга чиқарилади.

Маросимда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. 

fb23a908-4517-2d6c-45b3-b8fd3099ae69

Юртимиз ер ости бойликларига бой, лекин биз ундан унумли фойдалана олмаяпмиз, деди давлатимиз раҳбари. Биз геология соҳасини ривожлантиришга етарлича эътибор қаратмадик. Энди бу йўналишдаги ишларни тубдан яхшилаймиз ва соҳани тубдан такомиллаштирамиз. 

Кечаги кун билан яшаш вақти ўтди. Бугун замон ўзгармоқда, биз ҳам шу шиддатга мос равишда ўзгаришимиз керак, деди Шавкат Мирзиёев. 

Давлатимиз Раҳбари мазкур лойиҳани кадрлар билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Бугун мазкур тармоқда ишлаётган ёшларнинг кўплигини инобатга олиб янги очилган конга “Ёшлик” кони, деб ном беришни таклиф қилди. 

Мажмуага тантанали равишда тамал тоши қўйилди.

5320dccf-f5bd-ccbf-41a8-9a5a1618c95d

Тадбирда комбинат фаоллари ва ёшлар сўзга чиқиб, ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида олиб бораётган эзгу ишлари учун Давлатимиз Раҳбарига миннатдорлик билдирди. 

 Prezident.uz дан олинди