FATTOHHON.COM
« Все новости17 апрель куни Андижонда “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг “Биз бир жамоамиз!” лойиҳаси иштирокчилари учун турли тадбирларга бой бўлди.
Тадбирларнинг бошланғич қисми Андижон Давлат Университетида ўтказилди.
Сўнг, “Ҳаёт учун!” марафонига старт берилди!
Унда ёшу кекса барча Андижонликлар “Ҳаёт учун!” ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилдилар.
Сўнг, барча “Соғлом авлод” стадионига йўл олдилар ва у ерда “Ҳаёт учун!” “Юлдузли футбол” хайрия матчи бошланди!
Матч олдидан албатта, марафон ғолиблари ҳам тақдирландилар!
“Юлдузлар командаси” бу гал ҳам янги спорт формасида майдонга тушдилар.
“Ҳаёт учун!” “Юлдузли футбол” хайрия матчи ва биринчи гол “Беном” гуруҳи хонандаси Комил томонидан бўлди!
Ўйин қизғин тус олди! “Юлдузлар командаси” дарвозаси томонга пенельти белгиланди, аммо Андижон жамоаси шундай имкониятни қўлдан бой беришди!
Яна бир гол ва гол муаллифи хонанда Шаҳриёр!
Ўйин охиригача ҳисоб ўзгармади!
Натижада “Юлдузлар командаси” 2:0 ҳисоб билан ғолиб бўлишди!
Ўзбек футбол юлдузи Азамат Абдураимов энг фаол футболчиларни тақдирлади.
Андижондан Дилхуш ва “Юлдузлар командаси”дан Комил энг яхши футболчилар деб, махсус тўплар билан тақдирландилар.
Сўнг,”Келажак овози” гала-концерти бўлиб ўтди ва унда хонандалар Феруза Жуманиёзова, Шахноз, Шаҳриёр, “Зарба”, “Саҳро”, “Манго” гуруҳлари ўз қўшиқларини тақдим қилдилар.
Андижондан “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг “Биз бир жамоамиз!” лойиҳаси иштирокчилари шу куниёқ Фарғонага йўл олдилар. Фарғона меҳмонларни жуда ҳам ўзгача кутиб олди!
Ҳаттоки, ўзига хос Фарғонача тақдимот маросими ҳам бўлиб ўтди!
18 апрель куни эса, Фарғоналиклар ва “Биз бир жамоамиз!” лойиҳаси иштирокчиларини энг қизиқарли тадбирлар ва лойиҳалар кутмоқда!
Фото, видео ва маълумотлар учун, “Беном” гуруҳи администратори Қобилжонга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
ВИДЕОЛАР
КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!
1.
2.
3.