FATTOHHON.COM

« Все новости

ФОНД ФОРУМДАН ХАБАРЛАР! ДИҚҚАТ! ТИББИЙ ТЕКШИРУВЛАР ВА ВИЛОЯТЛАР БЎЙЛАБ “ФОРУМ МАРАФОН”ЛАРИДА! 17.04.2013 10:18

Тиббий текширувдан ўтмоқчимисиз?

 

“Ҳаёт учун!” хайрия форум марафони олдидан “Республика ихтисослаштирилган  акушерлик ва гинекология  илмий амалий  тиббиёт маркази, “Ҳаёт учун!” Миллий уюшмаси ва “Аёллар кенгаши” РЖБ  ҳамкорлигида  азиз аёллар учун акция эълон қилинди. Республикамизда истиқомат қилувчи  барча аёллар  апрель ойининг шанба кунлари соат 9.00 дан 12.00 гача бачадон бўйни саратонини олдини олиш мақсадида  ташкил этилган бепул кольпоскопия  ташхиси кўригига  таклиф этилади.

 Маълумот учун тел: +8 371 260 24 91

 

image_10.jpg

«ҲАЁТ УЧУН!» ТОШКЕНТДА СТАРТ ОЛДИ.   

 “Ҳаёт учун!” хайрия Форум-марафони  старт олгач,  27 март куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри биринчилардан бўлиб  “Ҳаёт учун” хайрия Форум-марафонини  бошлаб берди! 7000 нафар  марафончининг марра томон югуришини,  қўллаб -қувватлаб турган 1000 нафар  иштирокчилар учун, бу тадбир чинакамига байрамга айланди!  Фонд-форум, Аёллар кенгаши РЖБ,”Ҳаёт учун” кўкрак бези саратонига қарши миллий уюшманинг  “Биз саратонга қаршимиз!” шиори ёзилган  плакатлари шаҳар кўчаларида ҳаммани  марафонга чорлаб турди.  Марафондан тушган барча маблағлар кўкрак бези саратонига қарши кураш билан боғлиқ долзарб муаммоларни ечиш, хусусан, ташхис қўйиш, хасталикни даволаш учун зарур бўлган дори-дармонларни ҳарид қилиш, ҳамда Жиззах шаҳридаги инклюзив таълимга ихтисослашган янги болалар боғчасини қўллаб-қувватлашга қаратилган акцияларга сарфланади!

 

 image_12.jpg

 “ҲАЁТ УЧУН!” ХАЙРИЯ  ФОРУМ-МАРАФОН  СИРДАРЁ  ВИЛОЯТИДА

29 март куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида  3000 дан ортиқ иштирокчи “Ҳаёт учун!” хайрия марафонини қўллаб-қувватладилар. “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг “Биз бир жамоамиз!  акцияси доирасида  амалга оширилаётган  “Ҳаёт учун!” форум-марафони  Республика бўйлаб амалга оширила бошланди.

Сирдарёда бўлиб ўтган марафонда  шифокорлар,  тадбиркорлар, спортчилар,  мактаб ўқувчилари,  талабалар ва  яна бир қатор касб эгалари  иштирок этдилар. Марафон натижаларига кўра  (1-ўринни Шахбоз Тилавов, 2 -ўринни Бобур Усманов, 3-ўринни Акмалшох Бекмурадовлар қўлга киритдилар) барча ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 image_13.jpg

НАВБАТДАГИ БЕКАТ-ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ 

Фонд-форум, «Аёллар кенгаши» РЖБ,  «Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони  миллий уюшмаси  томонидан ташкил этилган “Ҳаёт учун!” хайрия-форум марафони Жиззах вилоятида қулоч ёзди. Анъанага кўра, марафондан тушган маблағ кўкрак бези  саратони билан боғлиқ бўлган  муаммоларни  хал этиш,  жумладан  КБС билан хасталанган аёлларни  тиббий текширувдан ўтказиш, онкологик касалликларни даволаш учун дори  воситаларини харид қилишга сарфланади.  Вилоятда бўлган бу йилги Форум марафон  1км масофани  ташкил этиб,  марказий кўчалардан бирида жойлашган “Ором” фавворасидан  старт олиб, “Мустақиллик” майдонида   якунланди. 3500  нафар иштирокчи қатнашган бу марафонда шифокорлар,спортчилар, талабалар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Якуний финишда  фахрли 1, 2, 3 ўринни эгаллаган иштирокчиларга, шунингдек, 65 ёшли энг кекса иштирокчи Гулсара Маматова ҳамда 3 ёшли  энг ёш иштирокчи  Маҳлиё Илашоваларга ташкилотчиларнинг диплом ва  эсдалик совғалар топширилди.

 

 

ФОРУМ- МАРАФОНГА МЕЗБОН НАВОИЙ...            

Ҳаёт учун!” ҳайрия Форум-марафонининг Навоий вилоят босқичи   ҳақиқий байрам тусини олди. Навоий шаҳрининг марказий кўчалари шар, гуллар билан безатилган, санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, раққосаларнинг дилрабо рақслари иштирокчиларни даврага чорларди. Ўтган йили 3000 нафар марафончи “Ҳаёт учун!” шиори остида финишга қараб югурган булса бу йил уларнинг сони 7000 дан ортиб кетди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, вилоятларда бўлиб ўтган марафонларда мана шу ҳасталикка дуч келган аёллар ҳам иштирок этишиб, марафончилар билан бир йўлакда марра томон чопишди.

 

“ҲАЁТ УЧУН!” ХОРАЗМДА!!!

“Ҳаёт учун” ҳайрия форум-марафонининг Хоразмдаги босқичи 3 апрель  куни бўлиб ўтди. Унда 1000 га якин марафончи Дўсова кўчасидан Наманган кўчасигача югурган бўлса, яна 1000 дан ортиғи уларни қўллаб-қувватлаб турди. Марафон ғолибларига ташкилотчиларнинг совғалари топширилди.

Форум–марафон якунида пойтахтдан ташриф буюрган  эстрада юлдузлари, , “Келажак овози”  иқтидорли  ёшлар танлови ғолиблари ва “Янги авлод”  болалар ижодиёти  фестивали  лауреатлари  иштирокида  концерт дастури намойиш этилди.

 

ПУШТИ ТАСМА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА!!!

4 апрел куни Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган “Ҳаёт учун” марафонида  4000 га якин иштирокчилар “Дослык гузари” шох кўчаси бўйлаб югурдилар. Қорақалпоғистонлик марафончилар орасида 28 апрель куни пойтахтимизда ўтказиладиган марафонда иштирок этишни хоҳловчилар кўпчиликни ташкил этди. Шаҳарнинг марказий кўчаларидаги “Кўкрак бези саратонига қаршимиз!” шиорлари битилган плакатлар ўтказилаётган марафоннинг асл мақсади ва моҳиятини эслатиб турди.

 

 БУХОРО “ҲАЁТ УЧУН!” ЮГУРДИ.

 6 апрель куни  Бухоро вилоятида 5000 нафар марафончи “Ҳаёт учун!” хайрия форум марафони сабаб маказий кўчлардан бирига  йиғилдилар.   Пушти ранг  лентача тимсоли билан барча вилоятларда  амалга оширилаётган ушбу лойиҳа Фонд-Форум, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси,“Келажак овози” ЁТМ ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Бу йил ушбу  лойиҳада иштирок этишни истаган инсонлар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Турли соҳадаги, турли ёшдаги  лойиҳа иштирокчиларни бир мақсад бирлаштиради. У ҳам бўлса- “Ҳаёт учун!” шиори.

 

image_11.jpg

СУРХОНДАРЁДА СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН!!!

9 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳаёт учун!” ҳайрия Форум-марафонида 1700 дан ортик  марафончилар 3 км.лик масофани биринчилардан босиб ўтиш учун ўзаро беллашдилар. Марафон давомида анкологик хасталикка чалинган аёллар учун хайрия коняцерти ташкил этилди. Концертда таниқли санъаткорлар Хосила Рахимова  ва Шахноз хасталикка чалинган аёлларнинг кўнгилини олиш учун, ўзларининг дилрабо қўшиқларини ижро этдилар.

 

ҚАШҚАДАРЁ ОЛҒА!!!

 10 апрель  куни Кашкадарёда старт олган хаёт учун марафонида 4000 нафар иштирокчилар лойиха ташкилотчиларини қўллаб-қувватладилар.   Марафон 2 та йўлакчадан ташкил топган булиб,  унда дастлаб эркаклар, сунгра хотин килзлар старт  олдилар. Барча голибларга  ташкилотчиларнинг эсдалик совгалари топширилди. “Аёллар кенгаши” нинг  Қашкадарё вилоят бўлими аъзолари, ёшлар, шифокорлар, тадбиркорлар ва турли  соҳа вакиллари иштирок этдилар. Олдинда эса  Водий!!! 16, 17, 18 апрель кунлари  хайрия форум марафони  Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлиб ўтади.

 

 

28 АПРЕЛЬ КУНИ ТОШКЕНТДА! ҲАММА МАРАФОНГА !

 

Эстрада, кино, театр юлдузлари, дипломатик корпус вакиллари, шифокорлар, спортчилар жамоат ташкилотлари, вазирликлар ходимлари, Яқин ва Узоқ шарқдан келган меҳмонлар, талабалар, мактаб ўқувчилари, бир сўз билан айтганда, саломатлик ва гўзаллик тарафдорлари 28 апрель куни  ҳамма  марафонга марҳамат!

Меҳрона