FATTOHHON.COM

« Все новости

«ЎЗБЕККОНЦЕРТ» ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ҲУЗУРИДА “ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТЛАРИ КЛУБИ” БИРИНЧИ ТАШКИЛИЙ ЙИҒИЛИШИДАН! 18.08.2017 07:48

 photo (36)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувда, “Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон Халқ артистлари клуби”ни ташкил этиш бўйича билдирган фикрлари ижросини таъминлаш мақсадида, мазкур клуб ташкил қилинди. 17 август куни мазкур клубни ташкил этиш бўйича биринчи ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.

photo (40)

Унда кўплаб санъаткорлар, Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

photo (46)

Ташкилий йиғилиш Давра суҳбати тарзида ўтди. Йиғилишни “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси Директори в.в.б. Азамат Ҳайдаров очиб берди ва бугунги йиғилиш кун тартиби, “Ўзбекистон Халқ артистлари клуби”ни ташкил қилиш юзасидан ишлаб чиқилган Низом, ҳамда йиғилиш давомида билдирилган фикрлар, таклифлар асосида унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши ҳақида қисқача фикрларини билдиргач, Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазири Бахтиёр Сайфуллаевга сўз берди.

photo (32)

Бахтиёр Сайфуллаев бу йиғилишни Давра суҳбати тарзида ўтказиш таклифини айтиб, авваламбор, 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашуви, ижодкорлар тарихида биринчи марта ва жуда катта воқеа бўлганлигини айтиб, учрашув таассуротларига алоҳида тўхталиб ўтди. Давлатимиз Раҳбари ижодкорларнинг қалбидаги дардини билиб, нимага эътибор қаратишлари зарурлигигача керакли маслаҳатларни бериб, улар билан суҳбатда бўлганлигини, бу суҳбатдан сўнг, кўпгина ижобий ўзгаришлар юз бераётганлигини ҳам айтиб ўтди. Бундан ташқари, Президентимизнинг шу кунларда қабул қилаётган Қарорлари, Фармонлари ҳамда, улар сабаб, Санъат соҳасида юз бераётган ижобий ўзгаришлар ҳақида ҳам, ўз фикрларини баён этди.

photo (22)

Аммо, афсуски, айрим ҳолларда Президентимизнинг ташаббуси жавобсиз қолаётганлигини айтиб, айримлар ўз манфаатини ўйлаб иш тутаётганлигига ҳам тўхталди.

photo (31)

Шунингдек, 3 август куни йиғилишда Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Халқ артистлари клуби” ташкил этиш бўйича фикрлар билдирилган бўлса ҳам, токи “Ўзбекконцерт” томонидан мазкур клуб ташкил қилингунга қадар ҳам, орадан ўтган вақт ичида ҳеч кимдан “Бу клубга мени қўшадиган ҳиссам нимадан иборат бўлади?” деган бирорта таклиф чиқмаганини билдириб, ниҳоят “ўзимиз санъаткорларни йиғиб, тушунтириб берайлик” деган фикрга келганлигини айтди. Президентимизнинг бу ташаббусига биз ўз ижодий ишларимиз билан жавоб беришимиз керакми? –деб, фикрларини давом эттирди Бахтиёр Сайфуллаев ва аччиқ бўлса ҳам, баъзи ҳақиқатларга очиқ тўхталди.

photo (34)

Жумладан, ҳозирда олдинда иккита катта байрам турганлигини, бири “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивали бўлса, иккинчиси, Ўзбекистон Республикаси Мустақилигининг 26 йиллик айёми бўлиб, ўтган вақт мобайнида, навбатдаги Мустақиллик айёми тадбири учун, санъаткорларга қанча ижодий вазифа берилганлигию, шеърлар тарқатилганлиги, таклифлар айтилиб, “нима ёрдам керак бўлса айтинг”, деб, студия, маблағгача топиб беришга ваъда қилинганлиги, ўзи санъаткор бўлганлиги учун ҳам, санъаткорларнинг дили ва тилини тушунишга ҳаракат қилиб, мурожаат қилганлигини, аммо мазкур мурожаатлар ҳавода муаллақ қолганлигини ҳам куюниб сўзлади.

Жумладан, Президентимиз томонидан бахшилик санъати йўқ бўлиб кетмасин, деб алоҳида Қашқадарё, Сурхондарё бахшилик мактаби яратилганлигини, бу бахшилик, халфалик санъати фақат Ўзбекистонга хослиги, шу ўринда Қорақалпоғистонда бахшилик санъати ёшларга ўргатилиб, шогирдлар тайёрлаб келинаётганлиги, аммо бу ерда Қашқадарё, Сурхондарё ва на воҳага бағишланган битта янги қўшиқ, на Мустақилликка ва на бошқа байрамга яратилмаганлигини, алоҳида мисоллар билан келтириб ўтди. Ижод учун ҳамма шароитлар борлигини айтиб, ҳар битта Ўзбекистон Халқ артистлари, санъаткорларни мусиқа мактаблари директор этиб тайинланиши борасида ҳам фикрлар билдириб, улар ўша ўқув даргоҳларида ўз мактабларини яратишлари кўзда тутилганлигини, ўша ерда ўз изини қолдирса, ёшлар унинг ортидан эргашишини айтиб ўтди. Барча йўналишлар ичида ёшлар асосан, Эстрада йўналишида куйлайдиган хонандаларга кўпроқ қизиқишлари, аммо, айрим Эстрада хонандалари маълум бир қўшиқларни куйлай олмаслиги, уларни эса, ижтимоий тармоқда миллионлаб мухлиси борлиги, ёшлар эса уларнинг ортидан эргашаётгани, қолаверса, санъаткорлар кўриниши, юриш-туриши, кийиниши билан ҳам ёшларга ибрат бўлиши кераклигини айтиб, Фаррух Зокировни кийиниш маданияти борасида барчага ибрат қилиб кўрсатди. Ҳозирги кунда афсуски, айрим Халқ артистларининг кийинишлари ҳақида ҳам танқидий фикр билдириб, бундай ҳолатлардан воз кечиш вақти келгани, маданият ва санъатни ривожлантиришга ҳисса қўшиш вақти келганини айтиб ўтди. 3 август куни Президентимиз томонидан мисол қилиб келтирилган устоз санъаткор Таваккал Қодировни ёд этиб, санъаткор “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини олгач, орадан 25 йил ўтиб, Ўзбекистон Халқ артисти унвонига сазовор бўлганлигини, ҳозирда ҳам, Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубовлар бу унвонларга неччи йилда эга бўлганлари, қанча меҳнат қилганлари, уларнинг машаққатли меҳнатларини, мисоллар билан келтириб ўтди. Ҳозир Ўзбекистон санъатини чет элга таништирадиган кимлар бор, деган савол ўйлантириши, хорижга берганда уялмайдиган репертуарлар кераклиги, олдинда қанча тадбирлар турганлиги, уларга кимни, қандай дастур билан олиб бориш ўйлантираётгани, айниқса, Кремль саройида ким жонли ижрода қўшиқ куйлай олади, деган савол турганлигию, бутун дунёга санъатимизни намойиш қиляпмизу, аммо ўзимизнинг эстрада санъатимиз, деган саволга жавоб топилмаётганлигини, масалан, ҳозирда Самарқанддаги тадбирда куйлайдиган санъаткорлар Тошкентда ҳам чиқса “бир хил артистлар чиқишяпти” деган фикрлар бўлиши табиийлиги, аммо уларга муносиб ўринбосар, издошлар чиқмаётганлигини жон куйдириб гапирди! Шу сабабли ҳам, кўпчилик такрорлаётган бир хиллик юзага келаётгани сабабини ҳам, шу ўринда билдириб ўтди.

photo (30)

Шунинг учун ҳам, иложи борича, ҳозирда олдиндаги ҳар икки тадбирга ҳам, ўзгача ёндошув ва ўзгача янгилик бўлишига астойдил ҳаракат қилинаётганлигини маълум қилди.

photo (28)

Тадбирлар учун тақдим қилинаётган янги қўшиқларнинг камчиликларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.  Бунинг сабаби, Ўзбек бастакорлик санъати йўқолиб кетаётганлигида эканлигини айтиб, Ғанижон Тошматовдек бастакорлар  йўқлиги, Комилжон Отаниёзовлардан жуда катта маънавий бойлик қолганлиги, аммо биздан нима бойлик қоляпти?, деган савол жавобсизлиги, Масалан, Фаррух Зокировнинг 1996-97 йилларда яратилган “Ўзбекистон Ватаним” қўшиғини ҳамма қўшилиб айтиши, бошқа миллатларда бирга қўшилиб айтадиган қўшиқлари борлигини мисол келтириб, бизда эса, бундай қўшиқлар қани, деб шундай қўшиқлар яратиш, шундай ижод учун нима етишмаётганлигини йиғилган санъат аҳлидан қайта-қайта сўради. Театрлар таъмирланаётган бўлса ҳам, уларга муносиб асарлар қўйилмаётганлиги, режиссёрлар етишмаслиги, санъаткорлар каби, уларда ҳам алоҳида иқтидор бўлиши кераклиги, актёрларнинг савияси ҳам, театрлар репертуарлари ҳам ўйланган даражада эмаслиги ҳақида, жон куйдириб фикрларини баён этди.

photo (43)

Албатта, виждонан ишлайдиган санъаткорлар ҳам кўп, масалан, Ўзбекистон Халқ артистлари Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубов, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Юлдуз Усмонова, Ака-ука Эшжоновлар, Ортиқ Отажоновлар мазкур мурожаатларга “лаббай” деб жавоб берганликларини ҳам айтиб ўтилди. Шунингдек, Гулсанам Мамазоитованинг АҚШ да берган концерти ҳақида ҳам, Бахтиёр Сайфуллаев томонидан ижобий фикрлар билдирилди.

photo (26)

Аммо, бундай санъаткорлар озлиги, кейинчалик уларнинг ўрнига навқирон муносиб ўринбосарлар йўқлиги, афсуски, “мен мана шундай зўр қўшиқ қилдим” деб келаётганлар ҳам йўқлиги, янги қўшиқ сўраб санъаткорларга мурожаат қилганда ҳам, бунга бепарво қараётганлар борлиги,  наҳотки, йилда бир марта бўладиган энг азиз байрамимизга ҳам, 2 тагина янги қўшиқ яратиб бера олмасликларини, энг ёмони эса, ёшларнинг китоб ўқимасликлари, сўзни тушунмасликлари, айрим шоирлар эса, “шоирман” деб, сўзларни “сўзлар йиғиндиси” қилиб тизиб қўяётганлиги, айрим  бастакорлар эса, “куй басталадим” деб, мусиқаси ҳаминқадарлигини, жуда кўп жойларда тўйларда, ёшлар ўз репертуари қолиб, Фаррух Зокиров қўшиқларини куйлашаётганлиги, тўйга кириш билан “Келибди”дан бошланиб, бутун тўй фақат шу санъаткорнинг қўшиқлари билан ўтишини, Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубовлар репертуаридек ўлмас қўшиқларни ким давом эттиради, деган саволлар жавобсизлиги, ўлмас асарларнинг янгисини ким яратади, деган ҳам савол очиқ қолганлигини айтиб, сўзини якунлади. Айримлар унвон, “Ниҳол” мукофоти олгунча ҳаракат қилишларини, кейин эса, уларни ижодда топиб бўлмаслигинию, кейинчалик тўйларда кўриб қолинганда ҳам, бошқаларнинг репертуаридан куйлаб юришларини ҳам танқид остига олди. Устоз санъаткорларнинг фидоийлигини ёдга олиб, улардан Фахриддин Умаровни бошқа Республикадаги тўйга кундуз куни бориб, кечқурун соат 21.00 да Ўзбекистондаги “Жангоҳ”га келиб, тунги ўн икки, биргача концерт беришини, Давлат ишини барча ишлардан устун қўйишларини, яна бир устоз санъаткор Берта Давидова эса, умрининг сўнгги лаҳзаларигача Ўзбекистонга содиқ қолганлиги, Ватанга муҳаббатни ҳамма нарсадан устун қўйганлигини, қиш совуғида, қор ёғиб турганда, ҳарир либосда жонли ижрода куйлаб, концертлар берганлигини, ҳаттоки турмуш ўртоғи қаттиқ қаршилик қилганида ҳам, Ватани учун санъатидан воз кечмаганини айтиб берди. Ҳозирги айрим санъаткорларга ҳаттоки соат кечки 21.00 дан сўнг, қўнғироқ қилиб ҳам бўлмаслиги, интернет туфайли қўшиқларни етказиш ҳам жуда осон бўлиб қолган бўлса ҳам, шунга ҳам айримларни ҳафсаласи йўқлигини,  ижод аҳлига Давлатимиз Раҳбари томонидан ҳамма зарур шароитлар яратилиб, уйгача таъминланиб, Тошкентда рўйхатдан ўтишигача ҳал қилинаётганлиги, лекин айримлар шунга яраша ижод қилмай, боқимандачилик юзага келаётганини, куюниб сўзлади.

photo (25)

Ижод учун  шу даражада барча шароитлар яратилганда ҳам, айрим санъаткорларнинг бу борадаги бефарқлиги қаттиқ танқид остига олиниб, эндиликда, Лицензия талаблари борасида ҳам қатъийлик бўлишини айтиб огоҳлантирди.

photo (7)

Шунингдек, “Ўзбекистон Халқ артистлари клуби” мавжуд камчиликларни бартараф этишда, муҳим ўрин тутишини ҳам айтиб, санъаткорларни Низом бўйича таклифларини билдиришга, ҳамда муҳокама учун ҳар ойда бир марта бўлса ҳам, давра суҳбати тарзида ижодий учрашувлар қилиб, мавжуд муаммо, масалаларни кўриб чиқишга, фикрлашишга чақирди.

photo (39)

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саййид ҳам сўзга чиқиб, авваламбор, Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубовларнинг юракни таъсирлантирган ўлмас қўшиқларини ёшликда тинглаганини эсга олиб,  ҳозирда шундай қўшиқлар яратилмаётганлиги, ўзимизнинг ўзбекча қўшиқларимиз ҳам борлиги, лекин буни ўз тизимини яратиб, ўзимизнинг қадриятларга эътибор бериш кераклиги, айримлар шеърга жуда эътиборсиз бўлишлари, Ватан қадри, устозлар маҳорати, миллий санъатга бўлган ҳурмат, ўзимизнинг адабиётимиз, шеъриятимизни қадрлашимиз кераклиги, сўз қадри, агар ҳозирги ҳолат “маънавият фронти” деб олинса, унда муваффақият қозониш учун, ҳамма ўз ишини виждонан ҳалол сидқидилдан бажариши кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдириб, шунингдек, алоҳида ғазал оқшомлари ташкил қилиниб, унда мумтоз адабиётимиз намуналари, ғазаллар таҳлил қилинса, ёшлар ҳам улар ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлишлари мумкинлиги ҳақида таклиф берди.

photo (41)

Шундан сўнг, Азамат Ҳайдаров мазкур Клуб Раиси этиб, Фаррух Зокировни тайинлаш таклифини билдирди ва бу таклиф бир овоздан олқиш, қарсаклар билан кутиб олинди!

photo (38)

Шунингдек, Азамат Ҳайдаров ҳар бир вилоятда Халқ артистларидан мазкур Клуб вакили бўлиши, улар Клуб Раиси ёрдамчиси сифатида, Мақом марказларига бориб, ҳар бир мусиқа мактабига кириб, 300 дан ортиқ мусиқа мактабларида ким дарс ўтяпти, кимлар ўқияпти, барчаси ҳақида маълумотларни тўплаб, етказишлари, назорат ташкил қилинишини таклиф қилди.

photo (37)

Ҳар икки ойда бир марта, қандай янгиликлар қилинаётгани ва ишлар борасида, Вазирга Клуб ҳисоботи берилишини ҳам билдирди.

photo (45)

Шундан сўнг, сўзга чиққан устоз санъаткор Фаррух Зокиров, бу лавозим авваламбор, масъулият эканлигини айтиб, 3 август куни бўлган йиғилиш, унда Президентимиз кўплаб масалаларга ўзи ечим топиб берганлиги, “Ўзбекистон Халқ артистлари клуби”нинг келгуси фаолияти ҳақида, ҳамда санъат ривожи учун ҳамиша ҳаракатда бўлишини айтиб ўтди.

photo (15)

“Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ,  мазкур клуб йиғилишлари, телеканаллардан бирида ҳам алоҳида кўрсатув сифатида намойиш қилинса мақсадга мувофиқ бўлишини, бу Клубнинг алоҳида ўз кўрсатуви бўлиши кераклиги хусусида ўз таклифини берди.

 photo (7)

Клубнинг асосий мақсади, Президентимизнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувдаги фикрларидан келиб чиқиб, Мамлакатимизда миллий эстрада санъатини ривожлантиришга, аввало ижодкорларни бошчилик қилиш, ўз фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиши, билим ва тажрибаларини ёшларга ўргатиши, шунингдек, миллий эстрада санъатини ҳар қандай бегона таъсирлардан, айниқса, эндигина вояга етиб келаётган ёш истеъдод соҳибларини “оммавий маданият” руҳидаги оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, мазмунсиз, савияси паст куй-оҳанглар ва қўшиқларнинг пайдо бўлишини олдини олиш, хорижий санъаткорларнинг ижроси ва ҳатти-ҳаракатларига тақлид қилиш каби салбий ҳолатларни батараф этиш, миллий урф-одатларимиз ва одоб-аҳлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатларнинг зарарли оқибатларини эстрада хонандаларига тушунтириш, шунингдек, ёш иқтидорли истеъдод соҳибларига ижодий-услубий ҳамда ташкилий томондан малакали кўмак бериш, каби муҳим вазифаларни амалга оширишдан иборат.

photo (8)

“Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон Халқ артистлари клуби” фаолияти давомида  келгусида, мазкур давра суҳбатида ва фаолият давомида билдирилган фикрлар, эътирозлар албатта инобатга олиниши кўзда тутилган.

photo (6)

Мазкур Клуб аъзоларининг, умуман ижодкорларнинг мақсади, келажак эгалари бўлган ёш авлодни нафақат жисман, балки маънан соғлом, маънавияти бутун авлод сифатида вояга етишларига муносиб ҳисса қўшишдир.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотолар муаллифи Камола

photo (5)

photo (44)

photo (23)

photo (42)

photo (11)

photo (35)

photo (3)

photo (2)

photo (1)

photo (5)

photo (1)

photo (2)

photo (4)

photo (3)

photo (24)

photo (21)

photo (20)

photo (19)

photo (18)

photo (16)

 photo (14)

 photo (12)

 photo (10)

photo (9)

photo (4)