FATTOHHON.COM

« Все новости

ЗУЛАЙҲО БОЙХОНОВА ВА АБДУҲОШИМ ИСМОИЛОВНИНГ “ЎЗБЕКИСТОННИ ҲИС ҚИЛДИРА ОЛГАН” КОНЦЕРТИДАН!+ВИДЕО! 20.08.2017 05:37

 IJTG0491

Ўзбекистон Халқ артистлари Зулайҳо Бойхонова ва Абдуҳошим Исмоилов Израиль (Исроил давлати) нинг Рамле ва Тель-Авив шаҳарларида концерт беришди. Ҳар икки шаҳардаги концерт ҳам кўтаринки руҳда, Санъаткорларнинг ҳақиқий мухлислари ардоғида ўтди!

EYRA5986

 

14 август куни Рамледа, 16 август куни эса, Тель-авивда бўлган концертларда Зулайҳо Бойхонова ўзининг мухлисларга севимли қўшиқларидан ва янги қўшиқларидан ҳам куйлади. Абдуҳошим Исмоилов ижросидаги ғижжакдан янграган таъсирли, ҳамда шўх куйлар ҳам томошабинларни янада таъсирлантирди.

 

FOOF6238

 

Зулайҳо Бойхонова ва Абдуҳошим Исмоилов бу концертлар билан, бирга мухлисларга ҳақиқий “Ўзбекистон нафаси”ни олиб боргандек бўлишди!

 

ESXY6279

 

Концертнинг биринчи куни  куни томошабинлар орасида санъаткор Абрам Толмасовни кўрган Зулайҳо Бойхонова уни саҳнага таклиф этди ва у билан бирга ҳеч қандай репетициясиз қўшиқ куйлашди! Бу эса, томошабинларнинг янада кучли олқишларига сабаб бўлди!

Зулайҳо Бойхонова: - Менга Абрам Толмасовнинг тожик тилидаги бир қўшиғи жуда ҳам ёқар эди. Шунинг учун ҳам, шу қўшиқ мусиқасига Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг “Дўст билан обод уйинг, гар бўлса у вайрона ҳам” шеърини, қўйиб куйлаган эдим. Абрам ака Толмасовни томошабинлар орасида кўргач, саҳнага таклиф қилдим ва ўша қўшиқни эслатдим. Кейин, ўша ерда биринчи марта ўша қўшиқни у киши форс тилида, мен эса, ўзбек тилида куйладик!

 

CYBO9466

 

Концертлар давомида Зулайҳо Бойхонова барча учун севимли бўлган “Ҳай-ҳай” қўшиғини куйлаганда айниқса, томошабинларнинг қувончи ҳам, олқишлари ҳам жуда юқори бўлди! Қўшиқни яна қайта куйлашини сўраганлар, залда биргаликда куйлаганлар кўп эди...

SXZX3644

Шунингдек, мухлислар Санъаткорнинг бошқа ҳамма қўшиқларини ҳам ёддан билишларини намойиш қилишди! “Соғинсам сени на қилай?”, “Рашк” каби севимли қўшиқларни таъсирланиб, заллардаги деярли барча томошабинлар бирга куйлашди!

 

AVMF5244

 

“Рашк” қўшиғидан аввал, устоз созанда Абдуҳошим Исмоилов томонидан янграган, мазкур қўшиққа ҳамоҳанг мусиқа барчани янада кучли олқишига сабаб бўлди!

Зулайҳо Бойхонованинг “Кимнидир севганмисан?”, “Бўлмаса бўлмас” каби шўх қўшиқларига томошабинлар берилиб роса рақсга тушишди.

 

VGDR3945

 

Концерт давомида таъсирли қўшиқларни тинглаб, кўзлари ёшланганлар, қўшиқлар сўзларини такрорлаб, “бу қўшиқларни тинглаб Ўзбекистонни ҳис қиляпман” деганлар жуда кўп эди!

Ҳақиқий Санъат Халқларни бирлаштиради! Ўзбек санъати ҳам, нафақат ўз юртимизда, балки хорижда ҳам қадрланиши шубҳасиз!

Саида Вахобова

 

FKZT7564

КОНЦЕРТЛАРДАН ВИДЕОЛАВҲА!