FATTOHHON.COM
« Все новостиМиллий бренд, дея эътироф этилиб, жаҳонда шуҳрат қозонган GULI бренди муаллифининг мазкур фотосессиядан instagram ва twitter тармоғига қўйилган суратлари, барчанинг эътиборида!
Ҳар ким бу суратларни ўзича талқин қилмоқда!
Суратларда муаллифнинг ўзи суратга тушган ва ўта нозик дид билан, гўзаллик намуналарини намойиш қилган.
GULI бренди доимо замонавий ва миллий анъаналар уйғунлигини ўзида акс эттириб келган ва
бу сафар ҳам, бундан асло чекинмаган.
Заргарлик буюмлари билан уйғунлаштирилган товус пати, бизга миллий анъаналаримизни эслатади. Масалан, гўдакликда, болаларнинг бешиги устига, каттароқ бўлгач, дўпписига укпар, яъни товус пати қадалган. Қадимда товус пати маликалар тиллақошларини безаган.
Эндиликда эса, замонавий услубда, замонавий ва миллий анъаналаримиз рамзи бўлмиш бетакрор GULI бренди намуналари намойиш этилган фотосессияда ҳам, бренд муаллифи ундан миллийлик ва замонавийликни уйғунлаштиришда, жуда ҳам нафис фойдаланган, назаримда.
GULI заргарлик коллекцияси ҳамиша ўзининг бетакрор услуби билан ажралиб туради.
GULI заргарлик брендининг замонавий кўринишдаги қадимий тақинчоқлари,
улардаги оригинал дизайнерлик ечимлари, ўтмиш ва келажакни ўзида акс эттираётгандек гўё...
Саида Вахобова