FATTOHHON.COM

« Все новости

«АСРЛАР САДОСИ» ОЛДИДАН! 18.04.2013 11:56

foto(1)_51.jpg

“Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали 2013 йилнинг 4-5 май кунлари Навоий вилоятида бўлиб ўтиши ҳақида, илк маротаба 2012 йилнинг 20 декабрь куни Фонд Форумнинг Ҳисобот online анжуманида эълон қилинган эди. Вақт ўтиб, мазкур Фестиваль кунлари яқинлашганда, 18 апрель куни Фонд Форум VI Фестиваль олди, Ташкилотчилар томонидан Фонд Форумнинг анжуманлар залида ОАВ вакиллари учун, матбуот анжумани ўтказилди.

foto_687.jpg

“Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали ташкилотчилари: Фонд Форум ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.

 “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивалининг расмий тур оператори “Келажак-тур” халқаро ёшлар туризми ва ҳамкорлиги бюросидир.

foto(7)_27.jpg

Анжуманда, мазкур фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирлар ҳақида сўз борди. Фестиваль Навоий вилояти Сармишсой дарасида, Навоий ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтади. Бухорода фестиваль доирасида архитектура эпиграфикаси бўйича давра суҳбати ва 6 та китоб тақдимотини ўтказиш режалаштирилган.

foto(5)_33.jpg

Шунингдек, “Меҳр нури” жамғармаси Маънавий билимларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида қайта таъмирлашдан чиқарилган Биби Орифа мақбараси фойдаланишга топширилади ва ва мамлакатимизнинг 10 та мадрасанинг 20 нафар талабасига стипендиялар тақдим этилади.

foto(3)_37.jpg

Шунингдек, Сармишсой ҳудудида, барчанинг эътиборини тортадиган Миллий либослар фестивали ўтказилади. Мазкур фестивалда миллий ва анъанавий либослар коллекциялари билан биргаликда болалар либослари коллекциялари ҳам намойиш этилади. Намойишда ўз либослари билан иштирок этадиган дизайнерлар ҳозирги кунда мазкур вилоятнинг тарихига мурожаат қилиб, либослар яратишда фойдаланмоқдалар. Мазкур вилоятнинг миллий либосларига Самарқанд ва Бухоро услубининг таъсири катта бўлганлиги сезилиб турибди. Фестивалда бошқа вилоятларнинг миллий либослари ҳам намойиш этилади. Шунингдек, ҳозирда фестивалдаги модалар намойиш учун моделлар орасида танлов ҳам кетмоқда.

“Аслар садоси” фестивалидан сўнг, “Келажак овози” қошида Моделлар мактаби очиш ҳам режалаштирилган.

foto(8)_25.jpg

Фестивалда шунингдек, безакли амалий санъат ярмаркаси, миллий ўйинлар, ҳамда миллий таомлар фестивали ҳам ўтказилади. Безакли амалий санъат ярмаркасида юртимизнинг 80 та энг яхши амалий санъат усталари ҳам иштирок этадилар.

foto(2)_43.jpg

Анъанага кўра, фестиваль доирасида Британиянинг “СRISTIE’S” аукцион уйи кўмаги остида “MEROS” Ўзбекистон антикварлари уюшмасидан Кимошди савдоси ташкил этилади. Илк бора, бу фестиваль Навоийдаги “Асрлар садоси”да очиқ осмон остида, табиат қўйнида ўтказилади ва унга тоғлар, қоялар фон бўлади. Аукционда 9 та лот қўйилиши режалаштирилган.

Барча тадбирлар, экспозициялар, беллашувларда юртимизнинг барча ҳудудларидан энг сара фольклор жамоалари, дизайнерлари, ошпазлари ва ўз ишининг усталари иштирок этадилар.

foto(4)_35.jpg

Шунингдек, бу йил “Асрлар садоси” фестивали иштирокчилари узоқ йиллик тарихга эга Сармишсой дараси билан танишиш имконияти эга бўладилар. Кармана шаҳридан 30-35 км чамаси Шимолда Қоратоғнинг жанубий ён бағрида жойлашган Сармишсойнинг энг бебаҳо бойлиги - бу қояларда сақланиб қолган ноёб тош чизгилар, яъни петроглифлардир. Уларнинг аксарияти жаҳон миқёсидаги ноёб намуналар ҳисобланади. Сармишсойнинг одамларни ўзига тортадиган яна бир жиҳати, бу - унинг мафтункор табиати. Дара, айниқса, кўклам келиши билан ажиб гўзаллик касб этади.  

“Асрлар садоси” Фонд Форумнинг энг йирик ва ёрқин лойиҳаларидан бўлиб, ўзбек халқининг миллий анъана ва қадриятлари, амалий санъати, миллий таомлари, ноёб ва моддий ҳамда, номоддий меросининг барча қирраларини ўзида акс эттиради. Лойиҳа йилдан йилга кўплаб хорижий меҳмонлар ва маҳаллий аҳолини ўзига жалб этиб келмоқда! Лойиҳа ўтказилиб келинаётган 5 йил мобайнида, унда 200 мингга яқин киши иштирок этган!

“Асрлар садоси” бизнинг миллий анъаналаримизга бўлган қизиқишни оширади, уларни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди.  

foto(10)_20.jpg

Бугунги кунга келиб, бу жиддий тадбир бизнинг мамлакатимизни жаҳон давлатлари орасида,  ўз миллий қадрият ва анъаналарининг намойиши бўлиб, нафақат Фонд Форум, балки бутун мамлакатимиз учун ҳам қадрлидир!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(9)_22.jpg