FATTOHHON.COM
« Все новости![]()
19 апрель соат 18.00 да, Алишер Навоий (собиқ Панорама) киносаройида дебютант режиссёр Шерали Исломовнинг “Ақл ва юрак” фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Фильм премьерасида кўплаб машҳурларни ҳам кўриш мумкин эди.
![]()
Фильм премьераси олдидан, фильмнинг бош роль ижрочиси Муниса Ризаева ўзининг “Секин-аста” қўшиғини куйлади.
![]()
Сўнг, фильм ижодкорларини Теле ва радибошловчи Акмал Мирзо саҳнага таклиф этди.
![]()
Фильмда бош ролларни хонанда Улуғбек Раҳматуллаев, актриса Зарина Низомиддинова, актёр, хонанда, режиссёр Алишер Узоқов ва хонанда, актриса Муниса Ризаева, актриса Севара Солиева ва хонанда, актёр Маъмурбек Султоновлар ижро қилишган. Шунингдек, фильмда Тўхтамурод Азизов, Раъно Ярашева, Зуҳра Ашуровалар ҳам роль ижро этишган.
Монтаж устаси Эркин Муродов
![]()
Фильмнинг асосий мавзуси севги ҳақида бўлиб, асосий муваффақиятни актёрлар гуруҳи таъминлаган.
![]()
Фильм мелодрама жанрида суратга олинган, лекин ундаги ҳолатлар кўпроқ комедия билан боғлиқ. Фильмдаги актёрлар роллари уларнинг доимий амплуасига хос бўлса ҳам, улар ўз ролларини маҳоратли ижро этишган. Алишер Узоқовнинг роли қизиқарли чиққан.
Фильмда шунингдек, бир неча топилмалар ҳам мавжуд. Масалан, офиснинг дарахтзорга кўчирилиши, компьютер графикаси, фильм якунидаги романтика чиройли чиққан.
Лекин, фильм бир неча камчиликлардан ҳам ҳоли эмас! Масалан, банк ходимининг мижознинг ортидан ўзини бунчалик хор қилиб югуриб юриши, банк ходимининг сурати банк ишларига ва иқтисодга умуман алоқаси бўлмаган газетанинг муқовасида фақатгина 100 мижозга хизмат кўрсатгани учунгина чоп этилиши (молия, иқтисод ва банкка оид бирор журнал ёки газета бўлса ишончли бўларди!), ўз ишига эга бўлмоқчи бўлган ва жиддий ёши каттароқ қизнинг (Муниса Ризаева қаҳрамони коллеж ёшида эмас ҳар қалай!) биринчи мурожаат қилган инсони, банк ходими ундан фақатгина кечирим сўрагани учунгина мени севиб қолди, деб ўйлаб енгил фикр юритиши, уни банкка жиддий иш билан бориб, кредит берувчи банк ходимининг саволига аниқ ва жиддий жавоб бериш ўрнига, “юрагим сезди” деб ўтириши, бироз ишончсиз, назаримизда. Сценарий бўйича режиссёр, балки бироз банкдаги иш фаолиятини аниқ кузатиб, шунга мос тарзда тасвирлаши керакмиди, деб ўйлаймиз. Ҳар холда банк тизимидан деярли бехабарлик, фильмда яққол сезилиб турибди, назаримизда.
Шунингдек, Алишер Узоқов қаҳрамонининг фикри ва характери бутунлай ўзгариши учун ҳеч қандай асос йўқдек, уни ўзгартириб юбора оладиган бирор жиддий ҳодиса содир бўлгани йўқ, деб ўйлаймиз. Лекин, у фильм ниҳоясида сабабсиз ўзгариб қолгандек...Фильм қаҳрамонларининг ҳам севгидан бошқа муаммоси ҳам йўқдек, назаримизда. Фильм ёшларбоп фильм бўлиб, асосий урғу ақлдан ҳам кўра, кўпроқ севги-муҳаббатга қаратилган.
“Ақл ва юрак” фильми узоқ муддатда суратга олинган ва томошабинлар узоқ кутган фильм бўлганлиги учун ҳам, бу фильмдан бошқача маъно кутилган эди...
Ҳар қандай фильм тақдирини томошабинлар ҳал қиладилар.
“Ақл ва юрак” фильми 19 апрелдан Алишер Навоий киносаройида намойиш қилинмоқда.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
ЭКСКЛЮЗИВ ФОТОСУРАТЛАР ЯҚИН СОАТЛАРДА!





