FATTOHHON.COM
« Все новости1 йил аввал яьни, 2016 йил 2 сентябрь...
Ўзбекистон, Тошкент шаҳри аҳли илгари ҳеч қачон тонгни бундай карши олишмаганди...
Пойтахт кўчаларини тўлдирган бу инсонлар, минг афсуски байрам тантанаси учун эмас, Мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, Ўзбекистонимиз Фахри, Юртимиз Отасини сўнгги йўлга кузатишга чикишган эди...
Ўзи озод ва обод килган Юрт кўчалари бўйлаб сўнгги манзилга, айнан ўзи Юрт Мустақиллигини эьлон қилган кунда отланган Ўзбекистоннинг Биринчи Президентини гуллар ва тўхтовсиз кўзёшлари билан кузатишар экан, юртдошларимизнинг қайғулари чексиз эди...
"Отажон", "Бобожон", "Додажон", "Узбекистонни етим килиб кетяпсиз", "Узингиз барпо этган Юртингизни 25 йиллик айемини кўрмай ташлаб кетяпсиз...", " Сиз доим юрагимизда яшайсиз!",
"Йук, Сиз ўлмагансиз, Сиз ҳар бир Ўзбекистонликнинг Қалбидасиз"!
Ҳар бир Юртдошимизнинг тилида шу сўзлар мужассам эди...
Чиндан ҳам Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов, ҳар бир ўзбекнинг тилида, қалбида яшашда давом этяпти...
Ислом Абдуғаниевич Каримов "Ҳаммангиз Менинг болаларимсиз" дея кенг имкониятлар яратиб берган Ёшлар, унинг порлоқ хотираси учун, бугун у ардоқлаган Ватанимизнинг келажаги учун, муносиб бўлишга, ҳамда ҳозирги кунда Юртимизни янада гуллаб-яшнаши йўлида кечаю кундуз тиним билмаётган Биринчи Президентнинг муносиб издоши бўлмиш, Давлатимиз Раҳбарининг ишончларини оқлаш учун астойдил ҳаракат қилишмокда!
Ўзбекистон Келажаги буюк Давлат! Биринчи Президент барпо этган Азиз Ватанимизнинг Тинчлиги-фаровонлигининг қадрига етиб, кўз қорачигидек асраб-авайлаб, Юрт келажагига муносиб ҳисса қўшиш, ҳар бир инсоннинг, ҳар бир ёшнинг муқаддас бурчи, десак янглишмаймиз! Ҳамиша Осмонимиз мусаффо, Ватанимиз Мустақиллиги, Юртимиз тинчлиги абадий бўлсин!
Саида Вахобова